Шу кунларда юртимизда истиқлол айёми шукуҳи кезиб юрибди.

Навоий кон-металлургия комбинатининг кўпминг кишилик жамоаси ҳам ҳар доимгидек улуғ айёмни улкан зафарлар билан қарши олди. Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Нуробод, Маржонбулоқ, Заркент шаҳар ва қўрғонларида истиқомат қилаётган ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун комбинат маданият муассасаларининг ижодий жамоалари иштирокида байрам концерти ўтказилилди.  

Комбинат томонидан жорий йилнинг ўтган етти ойида cаноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 50,2 триллион сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,2 фоизга таъминланди. Инвестиция дастури доирасида 402 миллион доллар маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган даврга нисбатан 1,5 баробарга ошди. Комбинат соф фойдаси 11,1 триллион сўмни ташкил этди. Бюджетга 19,1 триллион сўм миқдорида солиқлар ва дивидендлар тўлаб берилди. Бу, прогнозга нисбатан 500 миллиард сўмга кўп демакдир.  

– 2017-2023 йиллар мобайнида умумий қиймати 2,9 миллиард доллар бўлган 23 та йирик инвестицион лойиҳа ишга туширилди, – дейди “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бошқармаси бўлим бошлиғи Умиджон Костаев. – Бунинг эвазига комбинатда 2016 йилга нисбатан маъдан қазиб олиш ҳажми 2,5 баробар, маъданни қайта ишлаш 1,6 баробар, олтин ишлаб чиқариш 26 фоизга, кумуш эса 47 фоизга ошди. Олтин ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар, янги ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилиши туфайли комбинат олтин ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг ТОП-10 та компаниялари сафида 2016 йилдаги еттинчи ўриндан 2022 йилда тўртинчи ўринга кўтарилди. Шу йилларда 15 минг 243 та янги иш ўрни яратилди. Бу комбинат тарихида кейинги йилларда эришилган энг катта ютуқдир. Навоий машинасозлик заводида ишлаб чиқарилаётган 15 минг турдан ортиқ маҳаллийлаштирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг 97 фоизи бугун комбинат эҳтиёжига йўналтирилмоқда.  

Корхонада фаолиятида инвестицион лойиҳалар муҳим ўрин эгаллайди. Бу борадаги ишлар жорий йилда ҳам давом этмоқда. Жумладан, 2024 йилда Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари бўлган 11 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.  

Қутлуғ байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, корхона вакиллари – “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бош геологи Сергей Руднев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, 2-гидрометаллургия заводи аппаратчиси Абдували Қаюмов ва «Фарҳод” маданият саройи директорининг ўринбосари, хонанда Шерзод Давронов “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Мурунтоғ” транспорт цехи автосамосвал ҳайдовчиси Зокир Норов эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик – улкан ютуқлар калити