Мустақиллик тақдиримизда, ҳаётимизда ва қалбимизда
Мамлакатимиз ҳаётидаги улуғ ва қутлуғ сана — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси ташаббуси асосида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратайлик!” мавзусида Университет профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, магистратура факультети тингловчилари ва курсантлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мустақиллик ҳар биримизнинг тақдиримиз, ҳаётимиз ва қалбимизда мангу яшайди. Мустақиллик бу ҳуқуқ демакдир. Шундай экан, мустақилликни асраб авайлаш учун ҳар биримиз доим уйғоқ ва ҳушёр бўлишимиз талаб этилади. Тадбир давомида ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Давра суҳбати давомида мустақилликнинг халқимиз ҳаётидаги тарихий аҳамияти, миллий давлатчилигимизнинг ривожланиши, юртимизда яратилаётган имкониятлар ҳамда ёшларнинг жамият тараққиётидаги ўрни хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар мустақилликнинг мазмун-моҳияти, мамлакат тараққиётида ёшларнинг ўрни, илм-фан ва таълимнинг жамият келажагидаги аҳамияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Савол-жавоблар ва эркин мулоқот шаклида ўтган ушбу тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан мустақиллик бизга берган имкониятлар, тинчлик ва осойишталикнинг қадри, Ватан равнақи ва унинг келажаги учун ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида фикрлар билдирилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Бундай тадбирлар тарихий хотирани мустаҳкамлаш ҳамда юрт келажагига дахлдорлик туйғусини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга.

ЎзА