ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан барча ҳудудларида бўлгани каби, Андижон вилоятида ҳам байрам тадбирлари ўтказилмоқда. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ташкил этилаётган бу тадбирлар айниқса, ёшлар ўртасида юртга садоқат, тинчлик ва осойишталикка шукроналик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Болалар ташкилоти вилоят бўлими, Миллий гвардия, Мудофаа бўлими ҳамда вилоят ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Бобур шаҳрида ташкил этилди. 

[gallery-24613]

“Ватанпарварлик” ғояси асосида уюштирилган мазкур фестиваль миллий қадриятларимизнинг замонавий армия билан уйғунлигини кўрсатди. 

Тадбирда ҳарбий техника намойишлари, отлиқ аскарлар иштирокидаги юриш, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар паради кўпчилик диққатини тортди. 

Фестиваль доирасида “Ватанпарварлар боғи”да ташкил этилган кўргазмада ҳарбий анжомлар, махсус техника воситалари, замонавий қурол-аслаҳалар намойиш этилди. Қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар, ҳарбий оркестр томонидан тайёрланган концерт дастури эса тадбирга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади. 

- Мустақиллик - буюк неъмат, - дейди Ўзбекистон болалар ташкилоти Андижон вилояти бўлими бош сардори Фирдавс Маннопов. - Унга эришиш қанчалик шараф бўлса, уни асраб-авайлаш, тинч ва фаровон ҳаётни қадрлаш шунчалик катта масъулият талаб қилади. Бунинг учун биз, ёшлар Ватан тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз, унинг тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишимиз шарт. 

Фестивалдан олган таассуротлар ҳар бир ёшнинг хотирасида узоқ вақт сақланиши шубҳасиз. Чунки, бу каби тадбирлар орқали улар мустақилликнинг ҳақиқий қийматини англайди, тинчликни асраш, Ватанга хизмат қилиш деган улуғ тушунчаларни қалбига сингдиради. 

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик – буюк ва бебаҳо неъмат