МИБ Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани бўлими суд қарори билан давлат даромадига мусодара қилинган чет элда ишлаб чиқарилган 16 турдаги енгил автомобилни аукцион савдосига чиқарди.

Гап шундаки, чет эллик Нодир Валиев тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида товарлар ва транспорт воситалари учун белгиланган тартибни бузиб, мамлакатимиздан олиб ўтишга уринган чоғида унинг ҳаракатларига чек қўйилди. Сохта давлат рақамлар билан чет элда ишлаб чиқарилган автомобилларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтишга уринган вақтида сири фош бўлиб қолди.  

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, мазкур ҳаракат Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судида атрофлича кўриб чиқилди. Қонунбузар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, чет элда ишлаб чиқарилган автомашиналар давлат даромадига мусодара қилиниши белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими давлат ижрочиси Ботир Садатов ижро ҳужжатлари бўйича 16 турдаги аксарияти “Opel” русумидаги енгил автомашинани хатловга олиб, реализация қилиш учун малакали мутахассис ёрдамида баҳолатиб, бошланғич нархи 64 миллион сўмдан 104 миллион сўмгача бўлган қийматда 1 миллиард 178 миллион сўмга аукцион савдоларига чиқарилди.

Очиқ аукцион савдосидан тушган пул маблағлари давлат бюджетига йўналтирилади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мусодара қилинган 16 та енгил машина аукционда сотилади