Мамлакатимизда киберспорт турларини оммалаштиришга қаратилаётган эътибор самарасида интернет тармоғи орқали ўтказиладиган баҳсларга қизиқадиган, замонавий билимларни эгаллашга чанқоқ ёшлар сафи йилдан йилга кенгаймоқда.

Бунга Чирчиқ шаҳридаги “IT center” марказида уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган киберспорт мусобақаси яққол мисол  бўла олади.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлигининг Чирчиқ шаҳар бўлими ҳамкорлигида  киберсортнинг “Counter-ctrike” йўналиши бўйича ўтказилган мусобақада Чирчиқдаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган ва IT соҳасига қизиқувчи 20-25 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этиши кутилган эди. Аммо баҳсларда 60 нафардан зиёд ёшлар қатнашди. Улар саккизта жамоага бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳслашди. Қизғин ўтган мусобақада Чирчиқдаги “Кабутар” МФЙ жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин “Гулзор” маҳалласи жамоасига, 3-ўрин эса “Чинор” ёшларига насиб этди.

–Ушбу виртуал мусобақа Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ташкил этилди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раиси Ўткир Тожибоев.–  Мусобақа шаҳримиздаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва IT соҳасига бўлган қизиқишини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мақсадимизга қайсидир маънода эришдик. Иштирокчилар кутганимиздан ҳам кўп бўлди. Бу юртимизда ёшлар сиёсати тўғри олиб борилаётгани, фарзандларимизнинг интеллектуал салоҳияти тобора юксалаётганидан далолат беради.

Т. Рўзиев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мусобақада уюшмаган ёшлар уюшди