Мусобақада Умида Омонова пешқадамлик қилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Халқаро шахмат академиясида олий лигада дона сураётган аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Чемпионатнинг 7 тури ортда қолди. 7 имкониятдан 6 очко жамғара олган Умида Омонова пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринда Мафтуна Бобомуродова бораётир.
Унинг ҳисобида 5,5 очко бор. Сарвиноз Қурбонбоева билан Маржона Маликова бир хил – 4,5 очкодан жамғарган. Озода Ҳусаинова гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди. У 7 имкониятдан бор йўғи 0,5 очко олди.
Яна 2 турдан сўнг, чемпионат ғолиби ва совриндорлари номи маълум бўлади.
[gallery-6749]
Муҳаммад АМИН,(сурат) ЎзА