“Мурувват” интернат уйи касаба уюшмалари эътиборида
11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан Сирдарё туманидаги “Мурувват” уйида яшовчи хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди.
Вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов бошчилигида ва туман бош имоми иштирокида қўй сўйилиб эҳсон қилинди.
Касаба уюшмалари куни нафақат касаба уюшма ходими балки, барча аъзо ташкилот ходимлари байрами ҳамдир. Шу муносабат билан мулоқот ва байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

“Мурувват” уйида яшовчи 274 нафар бемор аёлларга 170 нафар шифокор ва тарбиячилардан иборат ходимлар хизмат кўрсатаётир. Касаба уюшмалари куни байрами арафасида вилоят касаба уюшмаси вакиллари беморлар ҳолидан хабар олиб уларнинг ҳар бирига одатдагидек кундалик кийим ва гигиеник воситалар топширилди. Шунингдек, кўп йиллар ишлаган, фидоий ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.
Касаба уюшмаларининг ушбу хайрли тадбири вилоятнинг Янгиер шаҳридаги “Мурувват” ногирон аёллар уйида ҳам ўтказилди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА