Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси оддий сиёсий баёнот эмас, балки мамлакатимизнинг кечаги йўли, бугунги қадамлари ва эртанги одимлари ўртасидаги узвий боғлиқликни очиб берган ҳаётий ҳужжат бўлди.

Сўнгги йилларда юртимизда кечаётган ўзгаришларни оддий одамлар ҳаёти мисолида ҳам кўриш мумкин. Илгари иш топиш, тадбиркорликни бошлаш, уй-жойли бўлиш ёки фарзандни таълим муассасасига жойлаштириш масалалари кўпчилик учун оғир муаммо бўлиб келган. Бугун эса шу ва шунга ўхшаш кўплаб масалалар босқичма-босқич, очиқ ва шаффоф механизмлар орқали ҳал этилмоқда.

Мурожаатномада айнан шундай ислоҳотларнинг инсон ҳаётида қандай акс этаётгани аниқ рақамлар ва далиллар билан кўрсатиб берилди. Хусусан, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 145 миллиард доллардан ошгани, экспорт ва инвестициялар кўламининг кенгайгани шунчаки қуруқ иқтисодий рақам эмас, балки миллионлаб одамлар учун янги иш ўринлари, барқарор даромад ва эртанги кунга ишонч демакдир. Халқ тили билан айтганда, “иқтисод ўсди” дегани — хонадонларда дастурхон тўкинлашди, деганидир.

Мурожаатномада алоҳида урғу берилган маҳалла масаласи ҳам халқимиз учун бегона тушунча эмас. Азал-азалдан маҳалла — тарбия, ҳамжиҳатлик ва ўзаро кўмак мактаби бўлиб келган. Қийин дамларда қўшни қўшнининг кунига яраб, тўй-азада бир-бирини ёлғизлатмаган. Шу боис 2026 йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши халқимизнинг асрий қадриятларига таянган келажакни барпо этиш йўлидаги мантиқий қадам, десак, сира ҳам муболаға бўлмайди. Бу ташаббус маҳаллани фақат маъмурий тузилма эмас, балки инсон қадри улуғланадиган, муаммолар жойида ҳал этиладиган ижтимоий институтга айлантиришга қаратилган. Президент таъбири билан айтганда, маҳалла тинч бўлса — жамият тинч бўлади. Бу халқ тафаккуридан келиб чиққан, ҳаёт синовларида тобланган ҳақиқатдир.

Мурожаатномада маънавият, тарбия ва ижтимоий бирдамлик масалаларига кенг ўрин берилгани алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки иқтисодиёт қанчалик ривожланмасин, жамиятда ўзаро ҳурмат, адолат ва маънавий устунлик бўлмаса, барқарор тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу маънода, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар, соғлом эътиқод ва илмга асосланган ёндашувлар жамият барқарорлигининг муҳим кафолати сифатида намоён бўлмоқда.

Бу ўринда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олдида турган вазифалар ҳам янада ойдинлашади. Марказимиз ўтаётган йилда ўз фаолиятини айнан давлатимиз раҳбари белгилаб берган устувор йўналишлар — маърифат, бағрикенглик, соғлом эътиқод ва жамият тинчлигини мустаҳкамлаш мақсадларига мувофиқ тарзда олиб борди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси”ни жамоатчиликка етказиш мақсадида мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ давра суҳбатлари, халқаро тақдимотлар, маърузалар ва медиаматериаллар ташкил этилди. “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида маҳаллалар, таълим муассасалари ва ташкилотларда ўтказилган юзлаб тадбирларда ўн минглаб фуқаролар қамраб олинди. Бу ишларда асосий эътибор одамлар билан юзма-юз мулоқотга, тушунтириш ва ишонтиришга қаратилди .

Олиб борилган илмий таҳлил ва мониторинг натижалари эса муҳим бир хулосани намоён қилди: юртимизда дунёвий давлат тамойиллари, бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғоялари халқ онгида мустаҳкам қарор топган. Радикализм ва экстремизмга қарши мафкуравий иммунитет изчил шаклланмоқда, ҳуқуқий саводхонлик даражаси ошиб бормоқда. Бу эса маънавий ислоҳотлар самара бермаётгани ҳақидаги асоссиз даъволарга ҳаётнинг ўзи берган жавобдир.

Илмий-тадқиқот йўналишида эришилган натижалар ҳам алоҳида қайд этишга арзийди. Имом Бухорий меросига оид қатор асарлар илк бор таржима қилиниб, нашр этилди, ўнлаб китоб ва рисолалар халқчил услубда тайёрланиб, кенг жамоатчиликка тақдим қилинди. Юзлаб илмий мақолалар, маърузалар ва таҳлилий материаллар орқали соғлом диний-маърифий позиция мустаҳкамланди.

Марказ фаолиятининг халқаро йўналишдаги натижалари эса Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотларга қизиқиш жаҳон миқёсида ортиб бораётганини кўрсатади. Туркия, Индонезия, Малайзия, Саудия Арабистони, Жазоир каби давлатларнинг нуфузли илмий муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, халқаро конференция ва семинарлар ўтказилди. Имом Бухорий халқаро стипендияси доирасида хорижий тадқиқотчилар Марказда илмий амалиёт ўтаётгани эса бу муассасанинг жаҳон илмий майдонида тутган ўрни мустаҳкамланаётганидан далолатдир.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада маҳалла, жамият ва инсон қадри масалаларига алоҳида эътибор қаратгани бежиз эмас. Чунки халқимиз тажрибасида тинчлик ва барқарорлик аввало яхши қўшнилик, ўзаро ҳурмат ва маънавий бирдамликдан бошланади. Исломий таълимотда ҳам инсоннинг жамиятга манфаат келтириши энг олий фазилатлар қаторида улуғланади. Бу ғоялар бугунги ислоҳотларнинг маънавий илдизини ташкил этади.

Мурожаатнома бизга яна бир муҳим ҳақиқатни эслатди: давлат ислоҳотлари юқоридан тушириладиган шиорлар эмас, балки халқ билан бирга босиб ўтиладиган йўлдир. Шу боис, ушбу ҳужжат нафақат парламент ёки мутахассислар учун, балки ҳар бир фуқаро учун дахлдор дастур сифатида қабул қилинмоқда.

Ишонч билан айтиш мумкинки, мазкур Мурожаатнома Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида халқимизга янада катта ишонч, қатъият ва бирдамлик бағишлади. Бу йўлда илм-фан, маънавият ва маърифат масканлари бўлган муассасалар ҳам ўз зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, давлатимиз раҳбари белгилаб берган эзгу мақсадлар йўлида астойдил хизмат қилишда давом этади.

Шерзод МАМАТОВ,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг маслаҳатчиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатнома — халқ ҳаёти билан ҳамнафас ҳужжат