Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳаси олдида турган асосий устувор вазифаларга эътибор қаратилди.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

“Судьялар корпусини шакллантириш тизимини суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига тўлиқ мослаштириш, бу жараёнда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш зарур, - деди Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев. - Бунинг учун туман, шаҳар ва вилоят суди судьяларини тайинлаш вазифасини судьялар ҳамжамияти тўлиқ ўз зиммасига олиши мақсадга мувофиқдир. Бу борада жамоатчилик фикри ва улар олдидаги ҳисобдорлик масаласи тўлиқ ўз ифодасини топиши зарур”.

Дарҳақиқат, бу жамиятда барқарор мувозанатнинг, одамлар ҳаётдан рози бўлиб яшашининг муҳим шарти бўлган бу одиллик тамойилини ҳаётимизда янада кенг қарор топтиришнинг зарурий шартларидандир.

Чунки судьялар инсон ҳаёти билан боғлиқ фаолият олиб боради. Аниқроқ айтганда, иши судда кўрилган шахснинг кейинги тақдири кўп ҳолларда судья қабул қилган қарорга боғлиқ. Бирор кишининг ноҳақ айбланиши, масалан, қилмаган айби учун узоқ йилга озодликдан маҳрум этилишининг оқибатини тасаввур қилиш қийин эмас.

Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, тизимга энг малакали кадрларни жалб қилиш долзарб вазифа. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Судьялик оддий касб эмас, балки жамиятда адолат муҳитини яратилишини таъминловчи шахсдир. Ҳақиқий адолат посбони бўлиш учун эса судья ўзидан кечиб ишлаши керак. Бунинг моҳияти шундаки, доим ўз устида тинимсиз ишлаш, ҳалоллик ва фидойилик билан хизмат қилишдир.

Ҳозирги кунда судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашнинг тизими бутунлай ўзгараётир. Бу жараёнга ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш учун номзодлар очиқ, ошкора ва муқобил танлов асосида танлаш жорий этилган. 

Эндиликда Президентимиз томонидан қўйилаётган талаблар асосида судьяларни танлашда жамоатчилик фикри ва улар олдидаги ҳисобдорлик масаласи тўлиқ ўз ифодасини топади. Бу ушбу тизимда шаффофлик таъминланиши ва муҳими, муносиб шахслар судья бўлишига йўл очади.

Туман, шаҳар ва вилоят суди судьяларини тайинлаш вазифасини судьялар ҳамжамияти тўлиқ ўз зиммасига олиши эса тизим зиммасига қўйилган масъулиятни янада оширади. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатнома: Судьялар корпусини шакллантириш тизими суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига тўлиқ мослаштирилади