Давлат бошқарувини модернизация қилиш жараёнида илмий тадқиқот ишларини тўғри ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини кескин оширишга, бир сўз билан айтганда илм аҳлини, олимларни, изланишда бўлган жамики ёшларни қўллаб-қувватлашган муҳим аҳамият қаратилмоқда.

Бинобарин, барча даражадаги бошқарув институтларининг фаолиятида чуқур илмий изланишлар олиб бормасдан туриб, иқтисодий ва ижтимоий-маданий соҳаларда сифат ўзгаришларига эришиш мумкин эмаслигини чуқур идрок қилиш бу ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини ташкил қилмоқда.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “мамлакат тараққиётининг замини ҳеч шубҳасиз, илм-фан ва инновациялардир”, дея қилган хитоблари соҳа ходимларига янгича жўшқинлик ва ғайрат бахшида этди.

Юртимизда олиб борилаётган кўламдор ўзгаришларни ҳам чуқур, тизимли ва фундаментал таҳлил қилиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган давлат дастурлари, стратегия ва концепцияларни ишлаб чиқиш замирида илм-фан асосига таянилмоқда.

Глобаллашув ва рақобатнинг кучайиши, жаҳонда олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган ўзгаришлар фонида мамлакатнинг барқарор ривожланиш учун принципиал янги ғоялар ва тамойиллар шунчалик зарурки, уни таълим, илм-фан ва инновацияларни рағбатлантирмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди.

Президентимиз томонидан ўтган йили қабул қилган Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармон соҳага узоқ муддатли ёндашув бўлиб, илмий-интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни етарли даражада сафарбар этишга қаратилган.

Ушбу муҳим ҳужжат замонавий билимга эга ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, илм-фанни тизимли ислоҳ қилиш, соҳа ходимларини моддий қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини белгилашда тарихий қадам бўлди.

Зеро, биз олдимизга қўяётган Учинчи Ренессансни ҳам, фаровон жамият ва тараққий этган мамлакатни барпо этиш ишларини ҳам етук олимларсиз бажариб бўлмаслигини давлатимиз Раҳбари бот-бот ва куюнчаклик билан таъкидлаётганлари бежиз эмас.

Охирги йилларда турли соҳаларда докторантлар сони 4,5 мингтага етказилгани, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3 баробарга ошгани, бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилгани шулардан далолат бериб бормоқда.

Эътиборли томони, Мурожаатномада Президентимиз ташаббуслари билан илмий унвонлар ва илмий даражаларини бериш ваколатини тегишли йўналиши бўйича энг нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларининг ўзига ўтказилиш таклифи илмий дунёмизда янги қадам бўлди.

Бу бир томондан олий таълим муассасаларининг нуфузини ва масъулиятини ошириш, мустақиллигини кучайтириш ва илмий салоҳиятини янада кучайтиришга хизмат қилади. Иккинчи томондан эса, ўз келажагини илм йўлида кўраётган, бутун борлиғини фанга бахшида этаётган истеъдодли ва салоҳиятли ёшларимизнинг гул умрини ҳавога совурмасдан кўпроқ фойдали машғулотлар билан шуғулланиши учун муносиб шароит яратилади.

Минг афсуски, яқин ўтмишимизда турли сунъий тўсиқлар сабабли илмий изланишларини охирига етказа олмай ҳафсаласи бир бўлган авлод вакиллари ва уларнинг армонлари ҳақида исталганча мисоллар келтириш мумкин.

Мурожаатноманинг олий ўқув юртларига дахлдор қисми бизга катта масъулият юклайди. Жумладан, илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга кенг жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, илмий ва экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар маркази, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузуридаги технопаркларни яратиш вазифалари кун тартибига чиқмоқда.

Қолаверса, юқори билимли ва иқтидорли ёшларни илмий ишларга фаол жалб этиш, уларнинг изланишларини дунё миқёсида кенг ёйиш ва амалиётга самарали татбиқ этиш ҳам асосий фаолиятимиз ҳисобланади.

Гулноза ИСМАИЛОВА,

ЖИДУ проректори,

юридик фанлари доктори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатнома биз учун катта имконият ва юксак масъулият