Юртимизда аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва мурожаатларга ижобий ечим топиш борасида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун барча тизим раҳбарлари – вазирдан то қуйи тизим раҳбаригача жойларга чиқиб, аҳоли вакиллари билан учрашмоқда. Уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, ечим изламоқда.

Навоий шаҳар ҳокимлиги биносида Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Атабек Аллаберганов иштирокида сайёр қабул ўтказилди. 

Унда фуқаролар ҳамда тадбиркорлар кадастр соҳасидаги муаммолари ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди. 

– Ўзим Навоий шаҳридаги Ёшлик маҳалласида яшайман, – дейди Абдураҳмон Қаноатов. – Маҳаллада 1300 га яқин оила истиқомат қилса, уларнинг 600 нафарининг хонадони кадастри йўқ. Бугунги сайёр қабулда шу масалада мурожаат қилдим. Айтишларича, ҳозир кадастр соҳасида янги ҳужжат тайёрланаётган экан. Ушбу ҳужжат қабул қилингач, хонадонларимизнинг кадастр ҳужжатини тайёрлашда амалий ёрдам беришга ваъда беришди. 

Сайёр қабулда 30 дан ортиқ мурожаатнинг 16 тасига шу жойнинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатларга ечим изланди