Фуқаролар манфаатида судларга киритилган даъво аризалари натижасида эса 5,8 миллиард сўм ундирилди.

Фуқарога 1,9 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ҳақида хабар келди... Бундай ҳолатга дуч келаётганлар учраб туради. Коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг эътиборсизлиги туфайли юз бераётган бундай ҳолатлар эса ҳуқуқий баҳосини олганда, айбдор шахслар жазосини олади.    

Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х.га “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Қибрай тумани бўлими томонидан келган эди ўша хабар. Ундаги 1,9 миллион сўмни кўриб фуқаро ҳайрон қолди. Чунки сув таъминоти бўйича қарзи йўқ эди.  

Фуқаро бу ҳолат ҳуқуқий баҳосини олиши учун адлия идорасига мурожаат қилди. Мурожаат бўйича ўтказилган ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам истеъмолчига ноқонуний қарздорлик ҳисоблангани аниқланди.  

Ушбу ҳолат бўйича кўрилган таъсир чораси натижасида бунга йўл қўйган уч нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.  

“Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилмагани  юзасидан қилинган мурожаатлар асосида эса 45 миллиард сўм маблағ ажратилди.    

Адлия идораларига келиб тушаётган мурожаатларнинг кўпчилиги ҳуқуқий ҳимоя билан боғлиқ. Жумладан, ижтимоий ҳимоя, мулк ҳуқуқи бузилиши, иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилмаётгани, судларнинг қабул қилган қарорларидан норозилик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилмаслиги ёки уларнинг ижроси ўз вақтида ҳамда тўлиқ таъминланмаётгани юзасидандир.  

Жорий йилнинг тўққиз ойида адлия органларига 19,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шундан 8,3 мингдан зиёди адлия органлари томонидан ҳал этилган.  

Мурожаатлар юзасидан жойларда 250 дан ортиқ ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида давлат ташкилотларига қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 530 дан ортиқ тақдимнома ва 580 дан ортиқ огоҳномалар киритилган. Натижада мингга яқин фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши ва ҳуқуқлари бузилган фуқароларга 5,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ судгача ундириб берилиши таъминланган.  

Давлат ташкилотларининг 294 нафар айбдор ходими интизомий жазога тортилди. 241 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чорасини кўриш ҳақида таклифлар киритилди. 71 та ноқонуний ҳужжат (қарор) бекор қилинди.  

Судларга фуқароларнинг манфаатида умумий қиймати 7,7 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 740 дан ортиқ даъво аризаси киритилиб, уларнинг 706 таси (5,8 миллиард сўм) қаноатлантирилди.  

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Олий Мажлис палаталарининг яқинда бўлиб ўтган қўшма мажлисида давлатимиз раҳбари бундан буён ҳар бир ҳудуд, соҳа ва тармоқ фаолиятига уларда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қандай таъминланаётганига қараб баҳо берилишини қайд этди.  

Бу, албатта, биринчи навбатда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш қандай йўлга қўйилганида яққол намоён бўлади.  

Адлия вазирлиги мутахассислари бундан буён ҳам фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича ишларни изчил давом эттириш билан бирга, ушбу йўналишда янги ўзгаришлар қилиш устида ҳам иш олиб бормоқда.  

 Бунинг учун фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатлари бўйича таҳлилий маълумотнома ишлаб чиқилди. Ўрганиш жараёнида мамлакатимизда 2,2 миллиондан ортиқ кўчмас мулк объектлари рўйхатдан ўтмаганлиги ва уларга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келмаганлиги аниқланди.  

Судларга киритилган даъво аризаларга асосан 37 446,1 миллион сўм компенсация ундирилган, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 13 қарори ҳақиқий эмас, деб топилган. Ноқонуний олиб қўйилган 8,3 гектар ер участкалари мулкдорларга қайтарилган ҳамда 192 нафар фуқаронинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи эътироф этилган.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чораларни амалга ошириш, фуқаролар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Мурожаатлар билан ишлаш тизимини ягоналаштириш бўйича Ўзбекистон Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идораларнинг таклиф ҳамда мулоҳазалари асосида қўшимча кўриб чиқилмоқда.  

Шу билан бирга, ҳуқуқни таъминлаш бўйича турли акциялар ҳам давом эттирилаётир. “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси шулардан бири бўлиб, тадбир доирасида фермерлар дуч келаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашилмоқда.  

Жорий йилда ўтказилган акция доирасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича 7,7 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари амалга оширилди.  

Ҳудудий адлия органлари томонидан акция доирасида фермер хўжаликлари манфаати юзасидан 263 тақдимнома, 147 огоҳнома, 2 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф ҳамда судларга 70 та даъво аризаси киритилди.  

Тақдимномаларга асосан 7 427,9 миллион сўм компенсация ундирилган, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 та қарори бекор қилинган. Компенсация ҳисобига 6,7 гектар ер участкалари ажратилган. Ноқонуний олиб қўйилган 6,3 гектар ер участкалари ҳамда 602,1 квадрат метр ҳажмдаги кўчмас мулклар мулкдорларга қайтарилган.  

Буларнинг барчаси фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланишига хизмат қилмоқда.  

      Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар туфайли 5,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ судгача қайтарилди