Масъуллар аҳолидан тушаётган муаммо ва таклифларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиб, ижроси таъминланишига эътибор қаратмоқда.

Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармасига жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 276 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 272 таси жисмоний, 4 таси юридик шахслар томонидан йўлланган. Мурожаатларнинг 60 таси ижобий ҳал этилиб, 216 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.  

Навбаҳор тумани, Қизилтепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Дониёр Шодиев Ўзбекистон Республикаси Президентига “Ишонч телефони” орқали йўллаган мурожаатида яшаётган уйининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришда амалий ёрдам сўраган. Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Навбаҳор туман бўлими ходимлари томонидан мурожаат атрофлича ўрганилиб, фуқарога давлат хизматлари маркази орқали уй-жойга бўлган ҳуқуқий ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши тушунтирилган. Натижада фуқаро Дониёр Шодиевга тегишли бўлган уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилган.

Битта оғзаки, 59 та ёзма ва 216 та электрон мурожаат таҳлил этилганда, уларнинг 99 таси кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, 83 таси ер ажратиш, 2 таси ерларни ноқонуний эгаллаб олиш, 11 таси бино ва иншоотларга ва 81 таси бошқа масалаларга тааллуқлилиги маълум бўлади.  

Нурота тумани Деҳибаланд қишлоғида яшовчи Қосим Фармонов фарзандларини уйли жойли қилиш учун анча йиллардан бери ер масаласида қийналиб юрар эди. Қ.Фармоновнинг ер масаласида қилган мурожаати кадастр идораси ходимлари томонидан ижобий ҳал қилиб берилди.  

– Мурожааат қилганимда, улар ерни очиқ электрон тарзда e-auksion.uz сайти орқали олиш мумкинлигини тушунтирди, – дейди Қосим Фармонов. – Шундан кейин уларнинг ёрдамида аукционда иштирок этиб, ҳозирги яшаш жойимга яқин жойдан ер участкаси олдим. Ютиб олинган ер участкасини Кадастр агентлиги Нурота туман бўлими ходимлари кўрсатиб, ўлчаб берди.  

– Жорий йилнинг март ойида деҳқон хўжалиги очиш учун уйим ёнида бўш ётган 30 сотих ер майдонини сўраб мурожаат қилган эдим, – дейди Конимех туманида истиқомат қилувчи фуқаро Рашид Алдамуродов. – Қисқа муддат ичида мурожаатим ижобий ҳал қилиниб, туман ҳокимлиги қарори чиқарилди ва Кадастр агентлиги Конимех туман бўлими ходимлари ер участкасининг чегараларини белгилаб, ҳужжатларимни расмийлаштириб берди.

Албатта, қилинган мурожаатнинг ўз вақтида ижобий ечим топиши аҳоли ҳаётдан рози бўлиб яшабгина қолмасдан, давлатга, адолатга бўлган ишончини ҳам мустаҳкамлайди.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар ўз вақтида ҳал этилиши керак