Назира Нурова Бухоро вилояти Пешку туманидаги “Янгибозор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Назира опа қўшниси билан ўзи яшаб турган ҳовли ичидаги ерларга сув келадиган ариқ ва йўл масаласида келишмай келаётган эди. Назира опа бу масалани ҳал қилиб беришни сўраб вилоят ҳокимлигига мурожаат қилди. Мурожаатдан келиб чиқиб, вазиятни ўрганиш ва икки қўшини муросага келтириш учун Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ҳолат жойига чиқиб ўрганилади.

Натижада Назира Нуровага уй-жойига туташ ҳудуддан ўтувчи сервитут асосида фойдаланишда бўлган ички ариқдан томорқасига сув олишига ҳамда томорқа қисмидаги йўлдан фойдаланишга қўшнисининг ёзма розилиги олинади.  

– Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти бошқармасига жорий йилнинг ўтган даврида  жами 541 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 158 таси ёзма, 263 таси электрон мурожаатлардир, – дейди Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси Ташкилий-назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўбаси бошлиғи Ирода Одинаева.–Мурожаатларнинг  96 таси сайёр қабуллар орқали  келиб тушган бўлса, яна 24 та мурожаат агентликнинг ишонч телефони орқали қайд этилган. Мурожаатларнинг 51 таси юридик шахслардан, 490 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Ҳозирга қадар мазкур мурожаатларнинг 412 таси қаноатлантирилган. 126 таси бўйича тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилган. Яна 3 та мурожаат тегишлилиги бўйича ташкилотларга юборилган.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар доимо назоратда