Жорий йил 23 июль куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида мазкур тизимни янгича шакл ва ёндашув асосида давом эттириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Шу асосда, Қорақалпоғистон Республикасидаги судларнинг раислари томонидан жойларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Қонликўл туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабуллар очиқ мулоқотлар билан давом этди. Унда судларнинг раислари билан бирга Қонликўл тумани ҳокими, тумандаги Халқ қабулхоналари масъуллари, мутасадди соҳа вакиллари фаол иштирок этди.

Маълумотлар шуни кўрсатдики, жорий йил бошидан буён Қонликўл тумани фуқароларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ва виртуал қабулхонасига, шунингдек, ўтказилган сайёр қабуллар давомида жами 905 та масала юзасидан мурожаат келиб тушган. Шундан 75 таси суд-ҳуқуқ масалалари яъни судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга (прокуратура, ички ишлар ва адлия вазирлиги) тегишли.

Оммавий сайёр қабул жараёнида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарият қисми уй-жойни номига ўтказиш ёки уйни қайтариб олиш, меросхўрни тайинлаш, вояга етмаган фарзанди учун ёки ота-она ўз фарзандларидан алимент ундириш, никоҳдан ажратиш, иш жойига қайта тиклаш ва маънавий зарарни ундириш, меҳнат стажини тасдиқлаш, пенсия ундириш, йўл транспорт ҳодисаси туфайли тайинланган суд қарорини ўзгартириш каби масалалардир.

Қабул давомида 6 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Икки нафар фуқаро эса масаласи ижобий ҳал бўлгани учун суд масъулларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Аҳоли билан бундай очиқ мулоқотлар “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилнинг яна бир исботидир.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар билан ишлашнинг янгича тизими