Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар билан ишлашда самарали тизим қўлланилади

Жорий йилнинг 13 март куни давлатимиз раҳбари томонидан “Халқ мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш”га бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳар бир хонадон муаммосини узил-кесил ҳал қилиш ва аҳоли розилигини таъминлаш юзасидан мутасадди ва масъул идора, вазирликларга бир қатор топшириқлар берилган эди.

Шу билан бирга Республика бўйича ҳар ўн минг кишига ўртача 319 тадан ариза ва шикоят тўғри келаётган бир вақтда бу кўрсаткич Тошкент вилоятида 350 тани ташкил этаётгани, Оҳангарон шаҳрида бу рақамлар бошқа туманларга нисбатан 2 баробар кўплиги танқид қилинган. Шу асосида берилган топшириқлар ижроси Тошкент вилояти масъуллари томонидан тизимли кўриб чиқилди.  

Таҳлилларга кўра, Мажбурий ижро бюросининг туман-шаҳар бўлимларига 2025 йилда халқ қабулхоналари орқали 17 минг 216 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 56 фоизи алимент ундириш тўғрисида йўлланган. Жорий йилнинг ўтган даврида халқ қабулхоналари орқали 2 минг 834 та мурожаат қабул қилиниб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоизга камайган бир вақтда келиб тушган мурожаатлар Чирчиқ шаҳрида 110 та ёки 61 фоизга ошиб кетган. Шу билан бирга, келиб тушган мурожаатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Олмалиқ шаҳрида 4 фоиз, Оҳангарон туманида 3, Ўрта Чирчиқда  2, Тошкент туманида 1 фоизга ортиб кетган.

Эндиликда аризада кўтарилган масалани ҳал этиш билан бирга, муаммонинг келиб чиқиш сабабларини ҳам ўрганиш лозимлиги белгиланди. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида фуқароларни қабул қилиш бўйича сайёр қабуллар режа-графиги тасдиқланди.

Шунингдек, мурожаатларнинг асосий қисми ходимларнинг қўпол муомаласи устидан келиб тушаётгани, ҳар минг кишига энг кўп аризалар Чирчиқ шаҳрида юқорилиги қайд этилди. Ходимларга нисбатан эътирозлар Мажбурий ижро бюроси органларида ҳам юқори экани, ҳафтанинг бир кунида ёш ходимларни ўқитиш, муомала маданиятига ўргатишни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш бўйича МИБ Тошкент вилояти бошқармасида алоҳида назорат гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади. Бундан ташқари, тадбирда мурожаатлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилиши, асоссиз равишда қуйи тизим  раҳбарларига кескин чоралар кўрилиши, раҳбарларга одамлар ишончи даражасини белгиловчи рейтинг ишлаб чиқилиши ходимларга айтилди. Шу рейтинг асосида раҳбарлар лавозимига лойиқлиги қайта кўриб чиқилиб, бирорта раҳбарнинг асоссиз баҳонаси инобатга олинмайдиган бўлади.  

А. Мусаев, ЎзА