Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида кадастр соҳасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси масъуллари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабулларда билдирилган 203 та мурожаатнинг 55,6 фоизи ижобий ҳал этилди. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига Президентнинг Виртуал қабулхонаси, Тадбиркорлар виртуал офиси, Бош прокуратура ва тўғридан-тўғри ёки бошқарманинг “ишонч телефони” орқали жами 2 минг 33 та мурожаат келиб тушган. Шундан 893 таси қаноатлантирилган бўлса, 987 тасига умумий тушунтириш берилган. Ўз навбатида, 2 та мурожаат қонун ҳужжатлари асосида рад этилди, 47 таси мурожаат бўйича ўрганишлар давом этмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунбузарликларга йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан 19 та интизомий жазо чораси қўлланилган. 

– Энг кўп мурожаатлар Қибрай, Тошкент ҳамда Паркент туманларига тўғри келмоқда, – дейди Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ташкилий-назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шуъбаси бошлиғи Азимжон Усмонов. – Бироқ жорий йилда мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан сезиларли камайган. Бунинг сабаби, кадастр хизматларининг асосий қисми Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали интеграция қилинганидадир.

Кейинги пайтларда кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўладиган ҳолатлар кўп учраяпти. Шунинг учун бошқарма ҳамда ҳудудий бўлим ходимлари Тошкент вилоятидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказишмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар билан ишлаш сифати ошмоқда