Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг хабарига кўра, профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазнда WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ўтказиши кутилмоқда.

Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) Аҳмадалиев-Тапалес жангини ўтказиш бўйича қарор қабул қилган. Унда келтирилишича, ҳар иккала боксчи жамоаси ушбу учрашув масаласида 25 октябргача якуний қарорга келиши лозим. 

Томонларнинг музокараси ижобий ечим топмаган тақдирда мазкур жангни ташкил этиш ҳуқуқи очиқ аукционда ҳал этилади.

Айтиш жоиз, филиппинлик боксчи ўз вақтида IBF чемпионлик камари соҳиби бўлган. Профессионал рингдаги фаолияти мобайнида 36 та жанг ўтказиб, 3 маротаба мағлубиятга учраган. Ҳозирда у ушбу йўналишда чемпионликка мажбурий даъвогар саналади. 

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев жорий йил июнь ойидаги сўнгги жангида америкалик Ронни Риосни муддатидан олдин мағлуб этиб, чемпионлик камарларини муносиб ҳимоя қилган. 

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби маълум