Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Навбаҳор туман жамияти томонидан вилоят болалар фитизатрия сиҳатгоҳида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Навоий вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи 2014 йил ўз фаолиятини бошлаган. 75 ўринга мўлжалланган сиҳатгоҳда 2 нафар олий тоифали шифокор, 39 нафар ўқитувчи ва тарбиячи меҳнат қилади. Айни дамда бу ерда 75 нафар бола соғлиғини тиклаб, таълим олмоқда.

– Сиҳатгоҳга март ойида келганман, – дейди хатирчилик 14 ёшли Ҳамдамова Шаҳризода. – Ҳадемай уйимга кетаман. Бугунги тадбир менга жуда манзур бўлди. Биз учун байрам дастурхони ва концерт дастури ташкил этилди. Бу йилги Мустақиллик байрами мен ва ўртоқларим учун унутилмас хотираларга бой бўлаяпти.

Тадбирда сиҳатгоҳда даволанаётган болаларга байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури намойиш этилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурғак кўнгилларга қувонч улашилди