Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан электр-энергиясини оқилона сарфлаш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда.
Юртимизда йил давомидаги булутсиз кунлар 250-270 кунни, қуёшнинг нурланиш давомийлиги эса 2850-3050 соатни ташкил қилишини инобатга олсак, қайта тикланувчи қуёш энергиясидан фойдаланиш энг қулай бўлган энергия манбаси ҳисобланади.


Шундан келиб чиқиб, Бухоро тумани “Шергирон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Маданият” охирги тўхташ бекати биносига 8 кВт/с қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Ушбу қурилмалар ўрнатилиши натижасида автостанция биносида электр-энергияси сарфи сезиларли равишда камайди.
Зариф Комилов,
ЎзА