Президентимизнинг ҳар сафарги ташрифларида вилоятимизга барака ва одамлар ҳаёт тарзини ўзгартирадиган катта совғалар билан келиши ажойиб анъанага айланди.

Аслида бу давлат раҳбарининг ўз халқига меҳр-оқибати ва садоқати рамзидир. Шу боис ҳам сўнгги йилларда Сурхондарё вилояти катта ўзгаришларга юз тутди. Ислоҳотлар ғилдираги шиддат билан олға силжий бошлади.

Бугун воҳанинг Шеробод туманида қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши муносабати билан унинг пойдеворига капсула қўйиш тантанали маросимида қатнашиб, ҳаёлимдан ўтган шу каби фикрларни кўпчилик билан баҳам кўришни лозим топдим.

Президентимиз тантанали маросимда воҳада хорижлик ҳамкорлар билан бунёд этилиши бошланаётган фотоэлектр станциясининг мамлакатимиз иқтисодиёти ва халқимиз ҳаётидаги ўрнини атрофлича таҳлил қилиб берди.

Биласизми, Сурхондарё вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бу шунчалик осон иш эмаслигини, муқобил энергия манбаи бўлган қуёш бизнинг юртимиздаги катта бойлик эканини тадбирда иштирок этиб, чуқур ҳис қилдим. Тасаввур қилинг: янги лойиҳанинг ишга туширилиши ўртача 300 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди. 100-120 киши доимий иш билан банд бўлади. Бу масаланинг бир тарафи. Иккинчидан, уни амалга ошириш ҳар йили 340 миллион куб–метр табиий газни тежаб қолади.

Халқимизда “шукронаи неъмат...”, деган пурмаъно гап бор. Биз бу янгиланишларнинг қадрига етиб, уларга шукрона айтишимиз, фарзандларимизни ҳам шу рухда тарбиялашимиз лозим.

Дилбар СУВОНОВА,

Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи директори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муқобил энергия манбаи бўлган қуёш бизнинг туганмас бойлигимиздир