Марказий банк томонидан 2023 йил IV чораги учун Пул-кредит сиёсати шарҳи тайёрланди. Унда инфляция ва инфляцион кутилмалар, ички иқтисодий шароитлар хамда макроиқтисодий прогнозлар ҳақида атрофлича маълумот келтирилган.

Қайд этилишича, 2023 йилда Ўзбекистон банкларидаги умумий пул тушумларининг ҳажми (нақд пул ва терминаллар орқали) 669 триллион сўмни ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан 28 фоизга кўп. 

Ўзбекистонда 2023 йил якуни бўйича нақд пулнинг умумий пул массасидаги улуши 2022 йилги ўсишдан кейин 21,5 фоизгача камайди. Карталарга тушган маблағлар тобора камайиб бормоқда — сўнгги беш йил ичида кўрсаткич 32 фоиздан 24 фоизга тушди. 

Регулятор маълумотларига кўра, банкларга нақд пул тушумлари йил давомида 20 фоизга ошиб, 414 триллион сўмни ташкил этган. Шунга қарамай, нақд пул улуши 66 фоиздан 62 фоизга тушган (2021 йилда 69 фоизни ташкил этганди). Терминаллар орқали тушумлар 44 фоиз — 255 триллион сўмга, уларнинг улуши — 34 фоиздан 38 фоизга (2021 йилда — 31 фоиз) ўсди. 

Шунингдек, ўтган йилда банк карталарига 789 триллион сўм кирим қилинган, бу аввалги йилга нисбатан 1,4 баробар кўп. Карталарга тушган маблағлар тобора камроқ нақд пул шаклида ечиб олинмоқда: 2019 йилда 31,9 фоиз, 2020 йилда — 34,4 фоиз, 2021 йилда — 31,7 фоиз, 2022 йилда — 26,9 фоиз, 2023 йилда — 24 фоиз. 

Нақд пулнинг умумий пул массасидаги (М2) улуши жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 21,5 фоизни ташкил этди. Бу 2022 йилги ўсишдан кейин ўтган йилга нисбатан 0,8 фоизга кам. Таққослаш учун, муомаладаги нақд пулнинг улуши 2019 йилда 27 фоизга, 2020 йилда 23 фоизга, 2021 йилда 19,7 фоизга, 2022 йилда 22,3 фоизга етган. 

Банк тизимидан ташқари, нақд пул маблағлари, бошқа молия институтлари, давлат номолия ташкилотлари, хусусий сектор ва жисмоний шахсларнинг миллий ва хорижий валютадаги ўтказувчан, жамғарма ва муддатли депозитларини ўз ичига олади. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муомаладаги нақд пул улуши яна камайди