Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2025 йил 6 мартдаги йиғилиши қарори билан тасдиқланган низом доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини сайлаш жараёни бўлиб ўтмоқда.

ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида сайловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва рағбатлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.

Таъкидланганидек, Ёшлар парламентига сайлов – ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, йигит-қизларда баҳс-мунозара маданиятини шакллантириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар бир партиянинг ёшларга оид таклиф ва ташаббусларини илгари суриш, вакиллик органларига номзодлар захирасини шакллантириш мақсадида ўтказилади. Мазкур сайловда иштирок этаётган 316 нафар номзод 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган олий (тугалланмаган олий) маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, сиёсий партияга аъзо, хайрихоҳ фаол ёшлар ҳисобланади. 

Шунингдек, сайловга  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ёрдамчилари ва партия тизимида фаолият юритувчи ходимлар ҳамда Ёшлар парламентига аввалги сайловда сайланганлар ҳам номзод сифатида ҳужжат топширишди. Энг асосийси, мазкур сайловда гендер тенгликка эътибор қаратилган бўлиб, номзодлар умумий сонининг камида 30 фоизини хотин-қиз ташкил этади.

– Сайлов уни ўтказиш тартиби, шартлари, низоми, мақсад ва вазифалари асосида ташкил этилди. Унга мувофиқ Ёшлар парламентига сайлов жараёнида ёшларнинг тўлақонли ва самарали иштирокини таъминлашда ҳудудий сайловолди штаби ташкил этилди. Сайловни очиқ, ошкора ва холисона ўтказиш мақсадида партия ҳудудий, шаҳар ҳамда туман Кенгашларида ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати тайинланди ва фаолиятини йўлга қўйиш учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилди, – дейди ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири Клара Худайбергенова.

Сайлов жараёни икки босқичда ташкил этилди. Иккинчи Қорақалпоғистон Республикаси саралаш босқичида 57 нафар ёш иштирок этди. Ушбу босқичда номзодларнинг давлат тилидаги саводхонлик даражаси, сиёсий партия фаолиятидаги иштироки, қонунчилик соҳасидаги билим ва кўникмаси, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлари, давлат бошқарувига оид билими, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабати ҳамда етакчилик қобилиятига алоҳида эътибор қаратилди.   

Тақдим этилган барча ҳужжатлар, ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмиталар томонидан очиқлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўрганилиб, энг муносиб ва фаол тўққиз нафар номзод Республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муносиблар кейинги босқичга йўлланма олди