Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига

Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш борасидаги фаоллиги билан муносиб кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ушбу олийгоҳнинг Хитой тарихи, маданияти, сиёсати ва иқтисодиёти кафедраси профессори Наталья Каримова «Дўстлик» ордени, Конфуций номидаги ўзбек-хитой институти директори Саодат Носирова «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, университетнинг бир гуруҳ фаол ўқитувчилари мазкур эсдалик нишонига лойиқ кўрилди.

[gallery-3711]

Университетда давлатимизнинг юксак мукофотларини ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда университет ректори Гулчеҳра Рихсиева, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Қудрат Омонов сўзга чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг олий таълим соҳасига қаратаётган алоҳида эътибори ва амалга оширилаётган ислоҳотлар профессор-ўқитувчиларнинг замон талаби даражасида талабаларга билим бериши, илмий изланишлар олиб боришига туртки бўлаётганини таъкидлади.

Энг улуғ, энг азиз байрам – мустақиллик тантаналари олдидан бугунги ислоҳотларга монанд меҳнат қилган, иқтидор ва имкониятларини намоён этган университетнинг бир гуруҳ ўқитувчиларини тақдирланиши тизимдаги ўзгаришлар самарасидир.

– Ушбу олий таълим муассасасида 20 йилдан буён фаолият юритаман. Ўтган йилларда турли лавозимларда ишладим. Ҳозир эса Конфуций номидаги ўзбек-хитой институти директориман. Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида давлатимизнинг эътирофига сазовор бўлиб, “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Кутилмаган совға ва, ўз навбатида, ишончдан бошим кўкка етди. Фаолиятим ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугунги кунда уч нафар докторантнинг илмий раҳбариман. 20 нафардан зиёд магистрантга раҳбарлик қилдим. 3 та дарслик, 8 та ўқув қўлланма ва 90 дан ортиқ илмий мақола муаллифиман, – деди Саодат Носирова.

Университетнинг туркшунослик факультети декани Жумали Шабановнинг жамоада ўз ўрни бор. 40 йиллик педагоглик тажрибаси, ўттиз йиллик мазкур университетдаги меҳнат фаолияти туфайли устоз ана шундай ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди.

– Аввало, меҳнатим юксак баҳоланганидан беҳад хурсандман, – деди Жумали Шабанов. – “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони нафақат менга, балки университетимиз, факультетимизга билдирилган ишонч, деб биламан. Бундан ўттиз йил олдин битта турк гуруҳини очган эдик. Бугунги кунда шу кичик гуруҳ катта факультетга айланди. Ҳозирги кунда туркшунослик факультетида 430 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. 

Олийгоҳда жуда катта ишлар қилинганини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 апрелдаги "Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан институт негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди. Бу эса университетимиз имкониятини янада кенгайтирмоқда. Ушбу мукофот бизга катта масъулият юклайди. Биз бундан ҳам кўпроқ ишлашга, шогирдлар етиштириш ва изланишлар олиб боришимизга бу улкан ишончдир.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муносиб рағбат – илмий изланиш ва фаолликка чорлов