ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сурхондарё вилояти туман ва шаҳарларида ҳам маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Термиз шаҳридаги “Жўйжангал” маҳалласида ҳам мазкур муҳим тадбир Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонуни талаблари доирасида ташкил этилди.
Фуқаролар йиғини раиси лавозимига бой ҳаётий тажрибага эга, аҳоли ўртасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган, билимдон, адолатли, кўпни кўрган, маҳалла аҳлини хайрли ишларга эргаштира оладиган, ташаббускор, ташкилотчилик қобилиятига эга муносиб номзодлар қўйилди. Белгиланган тартибга кўра, сайлов жараёнида маҳалла аҳолисининг 168 нафардан ортиқ вакили иштирок этди.
Раисликка номзодлар орасидан ушбу маҳаллада раис вазифасида ишлаб келаётган Дилдора Жабборовага яна бир бор катта ишонч билдирилди. У энг кўп овоз олиб, маҳалла раислигига қайта сайланди.
[gallery-23219]
Маҳалла раиси сайлови Термиз шаҳридаги 37 маҳаллада белгиланган муддат, тартиб ва демократик тамойиллар асосида ўтказилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА