Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида янги китоб

Истеъдодли шоира Мунира Рамазонованинг “Сени излайман” китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида нашрдан чиқди.

Мунира Рамазонова шеърларининг мундарижаси ранг-баранг. Инсон, унинг қалби, қадри, армону соғинчлари, Ватан, ота-она, дилга яқин инсонларни севиш турли шаклу шамойил, турфа оҳангларда намоён бўлади. 

Тўпламдан жой олган шеърларда шоира қалбининг беором олами, ҳарорати самимий сингдирилганига гувоҳ бўласиз.

Шу заминда очилди кўзим,

Шу заминда янгради сўзим,

Шу заминда танидим ўзим,

Шу муқаддас маконим – Ватан!

Меникидир қиру қирмизинг,

Меникидир дарё юлдузинг,

Менга азиз ҳар бир илдизинг,

Сеникидир тан жоним, Ватан!

Тоғлар томон қилганда сафар,

Руҳим кўкда учар музаффар,

Сенга умрим сарбаст, сарбасар,

Сен – номусу имоним Ватан.

Қаро кўзу қошинг бўлойин,

Кулсанг, қувонч, ёшинг бўлойин,

Ўлар бўлсам, сен деб ўлойин,

Ҳур, муқаддас қўрғоним, Ватан.

Тўпламга  филология фанлари доктори, Фузулий номидаги илмий тадқиқот маркази раҳбари Гулбаҳор Ашурова сўзбоши ёзган. “Мунира Рамазонованинг шеърларида унинг ички дунёси ва ўз даврининг муҳим масалалари ранг-баранг тасвирлар орқали ўзининг бадиий инъикосини топган. Шоиранинг ижоди мазмуни, фиклар теранлии, бадиий ифоданинг ўзига хослиги билан аҳамият касб этади, шеърларидаги мавзулар ўқувчини мушоҳадага чорлайди, ўзига хос бадиий топилмалар яратишга эришади. Олам ва одам мавзуси турли тилларда, турли оҳангларда ҳар қанча товланмасин, ҳар бир ижодкор нигоҳида янгиланади. Шоира Мунира Рамазонова шеъриятида бу оҳанглар турлича, ҳазин, гоҳ шодон, гоҳида дардли, гоҳо жўшқин, гоҳида сокин оқади. Улар замирига разм солсангиз, шоиранинг қалб туғёнлари, армонлари билан учрашасиз, аждодлари оҳу фарёдини эшитасиз, деб ёзади  олима.

Китобни, албатта, ўқинг.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мунира Рамазонова: “Сени излайман”