Ватанимиз тарихидаги 8 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1494 йил (бундан 531 йил олдин) – Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг отаси Умаршайх мирзо вафот этди. Бошқа темурийзодалар каби Умаршайх мирзо ҳам хабарчи кабутарлар боқишга ва уларни қўлга ўргатишга жуда ишқибоз эди. У Ахсидаги қия адирликка қурилган кабутархонага киради. Адирлик ён бағридан дарё оқиб ўтарди. Шу пайтда қўққисдан кабутархона қарсиллаб, пойдевор қурилган адирлик ўпирилиб кетади, мирзони эса уй томи босиб қолади ва у ўша заҳотиёқ жон беради. 

Бу ҳақда тарихчи Хондамир қуйидагича қайд этади: “Шу аснода ҳеч кутилмаган бир воқеа рўй берди ва ажал лочини Умаршайх мирзоннинг руҳ қушини овламоқ ҳавосида парвозга киришиб, ул ҳазрат 899 йил муборак рамазон ойининг тўртинчисида (милодий 1494 йил 8 июнда) душанба куни Ахси кабутархонаси томидан учиб, ардоқли жонининг лочини юксак жаннат покликларида уя қурди”.

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – Туркистон Республикаси ҳукуматининг 121-сонли қарорига мувофиқ, Туркистон Республикасидаги барча пахтани қайта ишлаш корхоналари, ёғ-мой ва совун заводлари ҳамда пахта саноати маҳсулотлари ва пахта қабул қилиш пунктлари Туркистон пахтачилик қўмитаси ихтиёрига ўтказилди. 

Қарорга биноан, пахтачилик қўмитасига катта ваколатлар берилди. Унга кўра, республикадаги маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳеч бир органи, ҳаттоки Марказнинг ваколатли органлари ҳам пахтачилик қўмитасининг хўжалик ишига халақит қилмаслиги ва унинг кўрсатмаларини бажариши шарт эканлиги қатъий қилиб белгилаб қўйилди.

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – Туркистон Республикаси ҳукумати цензуранинг барча турларини бирлаштириш мақсадида матбуот ишлари бўйича Бош қўмита тузишга қарор қилди. Тез орада цензура бош қўмитаси (Главлит) ташкил этилди ва унинг зиммасига матбуотда эълон қилинадиган барча турдаги ахборотларни қаттиқ назорат остига олиш вазифаси топширилди. Шундан сўнг ҳамма ерда тақиқланган китоблар рўйхати пайдо бўлди.

1937 йил (бундан 88 йил олдин) – Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университети (ҳозирги Самарқанд давлат университети) биология факультетининг ўттиз ёшли декани Магди Бурнашев қамоққа олиниб, қатағонга учради. У икки йилдан буён декан лавозимида ишласа-да, университет ётоқхонасида яшар эди. Қатағонликдан Ўзбекистон Давлат университетининг бошқа профессор-ўқитувчилари, ходимлари, аспирант ва талабалари ҳам кўплаб жабр кўрдилар, қатағонлик ҳеч кимни четлаб ўтмади.

1979 йил (бундан 46 йил олдин) – Ўзбекистон Компарияси Марказий қўмитасининг ўн учинчи Пленуми бўлди. Тарихчи Қобулжон Акбаровнинг қайд этишича, ушбу пленум қарорида Ўзбекистон маданиятининг янада сиёсийлашуви авж олдирилди. Маданият ходимлари, зиёлилар, адиблар, композиторлар, театр арбобларининг адабий-бадиий маҳорати уларнинг ғоявий-сиёсий “етуклиги”дан кейинги сифат баробарида баҳоланди.

1988 йил (бундан 37 йил олдин) – Наманган вилоятининг Поп тумани марказидан бир неча километр жанубда, Сирдарё бўйида, аҳоли Мунчоқтепа деб атайдиган жойда қадимий сағаналар ва буюмлар топилди. Сирдарё соҳилидан топилган ушбу хазина ниҳоятда хилма-хил. Сағаналарнинг ўлчами турлича. Биттадан тортиб, ўнлаб қамиш тобутлар қўйилганигача бор. Масалан, энг йирик сағананинг эни 3, бўйи 6, баландлиги 2 метрча келади. Ундан роса 42 та қамиш тобут чиққан. Ички деворида на ғишт, на бошқа бирон қурилиш ашёси ишлатилган бу сағаналар лаҳм қилиб ўйилган. Бу ўринда қамиш тобутлар топилишининг ўзи ноёб ҳодиса эканлигини алоҳида таъкидлаш керак. 

Мурдалар тобутга эгнида либоси билан чалқанча қўйилган, баъзиларининг юзига ипак парда ёпилган. Қамиш тобутлар ёнига марҳум “у дунёда” яшаши учун керак бўладиган жамики нарсалар қўйилган. Кийимлар ипдан ва ипакдан тўқилган (сағаналардан ғўза чаноқлари ҳам толилган). Топилмалар орасида бронза буюмлардан упадон, кўзгу кабиларни, қовоқдан ўйиб ишланган идишларни, сопол буюмлардан турли ўлчам ва шаклдаги кўзалар, йирик хумларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Казишмалар пайтида топилган, хотин-қизларнинг турли-туман тақинчоқлари, зебу зийнатлари ва мунчоқлари хам диккатга сазовордир.

Албатта Мунчоқтепа қабристони ва бу ердаги сағаналардан топилган буюмлар ичида энг қимматлиси матолар ва кийимларнинг қолдиқлари десак бўлади. Археологик тадқиқотлардан шу нарса аёнки, одатда газламалар ва кийим-кечаклар камдан-кам ҳоллардагина сақланади. Мунчоқтепадан топилган сағана яхши сақланганлиги, бу epгa марҳумлар дафн этилганидан сўнг у қайта очилмаганлиги, оғзи лой билан яхши беркитилганлиги учун унинг ичидаги барча буюмлар то бизнинг кунларимизгача яхши етиб келган. Мунчоқтепа сағанасидан топилган кийим-кечакларни уч турга: эркаклар, аёллар ва болалар кийимларига бўлиш мумкин.

1995 йил (бундан 30 йил олдин) – кўп йиллик ҳалол меҳнати, ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари, республикада яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишига қўшган ҳиссаси ҳамда жамоат ҳаётида фаол иштирок этгани учун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад Ҳусанхўжаев Президент фармонига асосан “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

2007 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Усмон мусҳафи»ни талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мунчоқтепа хазинаси ҳақида биласизми?