Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга мос ватанпарвар, ташаббускор иқтидорли, салоҳиятли кадрларни излаб топиш, ривожланган хорижий давлатларда уларнинг билими, малакасини ошириш, ёшларимизни дунёдаги етакчи илмий тадқиқот марказларида ўқитиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Халқнинг ишончи, умиди ифодаси сифатида юзага келган “Эл юрт умиди” жамғармаси олдига ана шундай муҳим ва масъулиятли вазифа қўйилган. Маълумки, ҳар йили жамғарма томонидан эълон қилинадиган стипендия танловларида вазирлик, идоралар мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, асосан ёшлар фаол иштирок этиб келмоқда. 

Синовларда ғолиб бўлган мингдан зиёд мутахассислар бугунги кунда 30 дан ортиқ давлатларнинг 300 га яқин университетларида магистратура, докторантура, малака ошириш дастурлари орқали таҳсил олиб қайтмоқда. 

Сан Франциско Мусиқа консерваторияси талабаси Мумтозбегим Очилова ҳам "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиати ҳисобланади. 

Мумтозбегим ҳозирда Овоз ва опера ижрочилиги факультетининг биринчи босқич талабаси. 2023-2024 ўқув йилида ундан олийгоҳнинг медиа гуруҳи томонидан интервью олиниб, расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларида ёритилди. 

–Мен скрипка чалиш ва вокал таҳсилидан олдин спортчи эдим, –деди М.Очилова. –Аввал бадиий гимнастикачи бўлганман, сўнг баскетбол билан шуғулланганман. Спортда карьера қиламан деб ўйлаган эдим. Аммо кўп жароҳатлар олдим. 

14 ёшимда, машҳур ўзбек тенори Рамиз Усмонов табиий операга мос овозим борлигини айтганларидан сўнг, опера билан шуғулланишни бошлаганман. Ўспиринлигимдан мусиқа соҳасида карьера қилиш ҳақида ўйлаганимда доим жаҳоннинг энг етакчи консерваторияларидан бирида ўқийман, деб ният қилардим. 

Ўртада уч йил давомида куйлашни тўхтатдим. Негаки, университетда ипакчилик генетикаси бўйича таҳсил олаётган эдим. Аммо, мусиқасиз яшай олмаслигимни, бу менинг севимли машғулотим ва мен айнан шу билан шуғулланишим кераклигини тушундим. Мен яна куйлашни бошладим ва устозим билан 1 йил давомида шуғулланиб, овозимни аввалги ҳолатига келтирдик. 

Америка Қўшма Штатлари ва Англиядаги бир неча консерваторияларга ўқишга қабул қилиндим. Сан Франциско эса ҳамиша мен учун юқори ўринда бўлган. 

Жорий йилда Мумтозбегим Очилова ўқув йилининг охирги концертини "Ўзбек мусиқаси" билан якунлади. У ўзбек бастакори Толиб Содиқов томонидан басталанган “Баҳор” романсини ижро этди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мумтозбегим Сан Франциско Мусиқа консерваториясининг энг фаол талабалари қаторида