-

Давлат статистика қўмитаси ва ЮНИСЕФ ҳамкорлиги...    

Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро болалар жамғармаси – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Мултииндикатор кластер кузатувларининг дастлабки натижалари” мавзусига бағишланган тақдимот йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати, ЮНИСЕФ вакиллари, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этган тадбирда мазкур кузатув натижаларини эълон қилишга оид тақдимотлар намойиш қилинди.

Қайд этилишича, Мултииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш орқали республикада оналар ва болалар турмуш тарзига оид статистик маълумотни янгилаш ва уларни халқаро маълумот базаларида акс эттиришга эришилади.

Мулоқот чоғида кузатув 1995 йилдан бошлаб 2022 йилга қадар бутун дунё мамлакатлари ўртасида 118 та давлатда 349 маротаба ўтказилгани таъкидланди. Ушбу кузатувда она ва бола саломатлиги, аёлларнинг репродуктив саломатлиги, болалар ҳуқуқи ва уларнинг таълим олиш даражаси, соғлом ва жисмоний ривожланиши каби муҳим статистик кўрсаткичлар жамланади.

2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида Мултииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда ташкил этилганди. Бунда Давлат статистика қўмитаси кузатувни ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган.

– Кузатув жараёни Ўзбекистон Республикаси бўйича танлаб олинган 556 маҳаллада респондентлар билан шахсан суҳбатлашиш орқали, планшетларда электрон кўринишда саволномаларни тўлдириш йўли билан маълумотлар йиғилди, – деди Давлат статистика қўмитаси ижтимоий соҳа ва барқарор ривожланиш статисика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Қамбаров. – Бундай кузатув мамлакатимизда сўнгги маротаба 2006 йилда ўтказилган эди. Бу галги йиғилиш кузатувнинг 3-босқич 6-раунди якунига бағишланди. Кузатув натижаларига кўра, шаклланган кўрсаткичлар уй хўжалиги бўйича Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичининг 40 фоизини қамраб олади.

Маълум бўлишича, кузатув икки босқичда ўтказилган. 2021 йил март-июнь ойларида биринчи босқичда миллий даражада репрезентатив танлов асосида тўпланган бир қатор кўрсаткичлар бўйича маълумотлар олинди. Бир қатор омиллар, жумладан, коронавирус пандемияси туфайли ўтган йил сентябрда қўшимча репрезентатив намуна тайёрланди. 2021 йилнинг ноябридан 2022 йилнинг январига қадар маълумотларни йиғишнинг иккинчи босқичи ўтказилган.

Дала ишларининг биринчи босқичида сўров ташриф буюрилган кластерлардаги 10 минг 879 та уй хўжалигида 10 минг 890 та аҳоли ўртасида бўлиб ўтган кузатувдан сўнг дала ишларининг иккинчи босқичи амалга оширилди.

Иккинчи босқич доирасида сўров 4180 та уй хўжалигида (4248 та аҳолидан) ўтказилди, бу эса кўпчилик кўрсаткичлар бўйича ҳам миллий даражада, ҳам олтита геоиқтисодий минтақа жумладан, Ғарбий, Марказий, Жанубий, Марказий – Шарқий, Шарқий ва Тошкент, қолаверса, шаҳар ва қишлоқ жойлари даражасида ишончли ҳисоб-китобларни олиш имконини берди.

Тақдимотда ўн икки вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри ушбу олтита геоиқтисодий минтақага бирлаштирилгани кўрсатиб ўтилди. Ҳар бир минтақадаги шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари асосий танлаб олиш қатламлари сифатида аниқланган ва уй хўжаликлари танланмаси уч босқичда (маҳалла, сегмент ва уй хўжаликлари) амалга оширилган.

Тақдимотда қайд этилишича, сўровда тўртта саволномадан фойдаланилган бўлиб, булар:

– уй хўжалигининг барча аъзолари (одатда яшовчилар), уй хўжаликлари ва турар жойлар тўғрисида асосий демографик маълумотларни тўплаш учун уй хўжаликлари сўровномаси;

– ҳар бир хонадондаги аёллар учун тўлдирилган 15-49 ёшдаги аёллар учун индивидуал сўровнома;

– уйда яшовчи 5 ёшгача бўлган болаларнинг оналари (ёки тарбиячилари) учун мўлжалланган, 5 ёшгача бўлган болалар учун сўровнома;

– уй хўжалигида яшовчи 5-17 ёшли тасодифий танланган битта боланинг онаси (ёки тарбиячиси) томонидан тўлдирилган 5-17 ёшдаги болалар учун сўровнома.

Кузатув натижалари бўйича уй хўжаликларининг 77 фоизида камида битта 17 ёшдаги бола, 40  фоизида эса камида 5 ёшгача бўлган камида битта бола борлиги аниқланган. Туғруқларнинг 99 фоизи малакали тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилган. Ортиқча вазнли болалар 5 ёшгача бўлган болалар умумий сонининг 5 фоизидан камроғини ташкил қилади.

Таълим билан боғлиқ маълумотларга қарайдиган бўлсак, бошланғич мактабни битириш даражаси 100 фоиз, қуйи ва юқори ўрта таълим босқичлари учун мос равишда 98 ва 94 фоиз. Мактабга қатнайдиган  ва уй вазифасини бажарадиган 7-14 ёшдаги болаларнинг 72 фоизи катталардан ёрдам олади.

Якуний маълумотлар тегишли соҳа ва йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун республиканинг тегишли вазирлик ва идораларига тақдим этиладиган бўлди. Бундан ташқари, шакллантирилган маълумотлар жорий йил ноябрь-декабрь ойларида Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (www.stat.uz) ҳамда ЮНИСЕФнинг (www.mics.unicef.org) веб-сайтига ҳам жойлаштирилади.

– Мултииндикатор кластер кузатувлари натижалари эълон қилиниши халқаро маълумотлар базасида Ўзбекистонга оид индикаторларнинг янгиланиши, халқаро рейтинг ва индексларда давлатнинг ўрни яхшиланиши, шунингдек, дунё ҳамжамиятида нуфузини янада ошишига хизмат қилади, – дея таъкидлади ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. – ЮНИСЕФ томонидан ишлаб чиқилган кузатув уй хўжаликларининг халқаро дастури бўлиб, асосан, болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш мақсадида кўп кўрсаткичли маълумотни йиғади. Шу ўринда, дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбаси ҳисобланади.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мултииндикатор кластер кузатувлари натижаси эълон қилинди