Мулоқотдан амалиётга кўчаётган ҳамкорлик
Мамлакатимиз ишбилармонлари кўплаб давлатлар билан манфаатли соҳаларда ўзаро алоқаларни ўрнатиб, самарали келишувларга эришиб келмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев Санкт-Петербург Саноат сиёсати, инновациялар ва савдо қўмитаси раиси ўринбосари О.Горишина билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Санкт-Петербургнинг "Лента", "ОКЕЙ", "Х5 Group", "Магнит" каби йирик савдо ва чакана савдо тармоқларига етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, «Мелек» холдинг ва «НEВА МИЛК» компаниялари ўртасида товарларни ўзаро дистрибуция қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.
Учрашув якунида вазирлик ва қўмита ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳамда «Мелек» ва «НEВА МИЛК» ўртасида товарларни дистрибуция қилиш юзасидан келишув имзоланди.
Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА,
ЎзА