Давлат бошқаруви ва хизмат тизимида кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, давлат хизматчиларининг профессионал фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири.

Бу йўналишда Миллий гвардия тизимида ҳам бир қатор манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Пойтахтимизда Миллий гвардия тизимида тарбиявий ва мафкуравий йўналишдаги офицерлар билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган машғулотлар ташкил этилди. Уларда шахсий таркиб билан ишлашнинг замонавий усуллари, “Жамоада мулоқот ва ҳамкорлик санъати”, “Шахсларда руҳий барқарорлик муаммолари ва уларнинг профилактикаси” каби мавзулар қамраб олинди. Шу билан бирга, “Ўз касбининг устаси” кўрик-танлови ҳам ўтказилди.

Икки кунлик машғулотлар Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тўлиқ интерактив тарзда ташкил қилинди. Тренингларни фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова олиб борди.

Машғулотлар давомида “Раҳбар имижи: услуб, тамойил ва инсон омили” мавзусида маъруза тингланди. Гвардиячилар жамоаларга бўлиниб, раҳбар шахсига хос фазилатлар ҳақида ўз таъриф ва фикрларини ёзма равишда ифодалашди. 

Иккинчи кун ҳам қизғин мунозараларга бой бўлди. Иштирокчилар замонавий раҳбар имижига оид фикрларини билдириб, ўз раҳбарлик қобилиятларини баҳолаш имконига эга бўлди.

Тадбир доирасида иштирокчилар учун маданий ҳордиқ ташкил этилди. Улар Темурийлар тарихи музейи, "Янги Ўзбекистон" боғи ва IT-Паркка ташриф буюрди. Шунингдек, ватанпарварлик мавзусидаги фильмлар намойишини томоша қилишди.

Семинар-тренинг якунида фаол иштирок этган гвардиячилар китоблар жамланмаси билан тақдирланди. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1N9WaSZwAWM" title="Muloqot va rahbarlik san’ati o‘rgatilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова,
Анвар Аҳмедов (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мулоқот ва раҳбарлик санъати ўргатилмоқда (+Видео)