Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда мулк ҳуқуқи муаммолари таҳлилига алоҳида йўналиш сифатида тўхталиб, уни ҳимоя қилишни кучайтиришга урғу берди.

Бунинг амалий чораси сифатида эса Президентимиз “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Фармоннинг аҳамияти ва ижроси билан боғлиқ масалалар ҳақида адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов қуйидаги фикрларни билдирди:

– Ушбу ҳужжат билан тадбиркорларни, умуман, ҳар бир инсонни ўз мулкига эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланишга ва уни тасарруф этишга тўсқинлик қилаётган кўплаб ортиқча тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилинди. Мулкий ҳуқуқларни амалга оширишни мураккаблаштираётган ортиқча бюрократия ва маъмурий юк имкон қадар қисқартирилди.

Таҳлилларимизга кўра, қонунчиликда мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига путур етказадиган ҳолатлар мавжуд. Хусусан, ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи маъмурий ҳужжатлар барқарор эмас.

Кейинги 2 ярим йилда ҳокимларнинг ер ажратиш билан боғлиқ 2 минг 541 қарори бекор қилинган. Бу эса 2 минг 526 ер участкасига (101 минг 358 гектар) бўлган ҳуқуқ суд қарорисиз бекор бўлишига олиб келган.

Кўчмас мулкнинг тавсифи ва мулкдори ҳақидаги маълумотлар бир қанча ахборот ресурсларида юритилсада, улардан ҳеч бирига тўлиқ ишонч мавжуд эмас.

Кўчмас мулкка оид маълумотлар биргина кадастр органларининг “Кўчмас мулк-3”, “ArcGIS”, “Davreestr”, “Кўчмас мулк-4” каби дастурларида ва қоғоз шаклда юритилади.

Мулкдор ўз мулкидан эркин фойдаланишини чеклайдиган бир қатор ҳолатлар бор. Масалан, мулкдор ўзига тегишли бўлган уй-жойида рўйхатда турган шахсларни рўйхатдан чиқаришда бир қанча чекловлар мавжуд.

Давлат органи айби билан мулкдорга етказилган зарар расман тан олинсада, уни ҳақиқатда ундириш жуда қийин.

Халқаро мулк ҳуқуқлари индексида (IPRI) Ўзбекистон ҳозирга қадар баҳоланмасдан келмоқда. Бу ҳолатлар, ўз навбатида, мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда қатор мураккаблик ва тўсиқларни келтириб чиқармоқда.

Президент фармони мана шундай ҳолатларга чек қўйиб, мулк дахлсизлиги муҳофазасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Чунки мазкур ҳужжат билан хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини оширишни назарда тутувчи бир қатор янги тартиблар жорий қилинди.

Улардан энг асосийлари сифатида қуйидагиларни алоҳида таъкидлашни истардим. Бундан буён мулкка бўлган ҳуқуқни уни вужудга келтирган ҳужжатни бекор қилиш орқали тугатиш мумкин эмас. Агар ҳужжат ноқонуний қабул қилинган бўлса, фақат суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин.

Эндиликда ердан ихтиёрий воз кечиш мулкдорнинг нотариал тасдиқланадиган аризасига асосан амалга оширилади. Энди бунинг учун ҳоким қарорини қабул қилиш талаб этилмайди.

Кейинги 2 ярим йилда 20 минг 543 та ер участкаси (2,6 млн гектар) ердан ихтиёрий воз кечилганлиги ҳақидаги аризага асосан қабул қилинган ҳоким қарори билан захирага қайтарилган. Амалда бундай қарорни ер эгасининг аризасини олмасдан ҳам қабул қилиш ҳолатлари мавжуд.

Юридик шахс тугатилганда унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Мазкур ерлар тугатилаётган юридик шахснинг муассисларига ўтади.

Сўнгги 2 ярим йилда 227 та қишлоқ ва ноқишлоқ ер участкаси захирага қайтарилган.

“Хабеас корпус” институти доирасида cуриштирувчи ва терговчининг мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ қарорларини судда кўриб чиқиш тартиби жорий этилди.

Охирги 2,5 йилда гумон қилинувчи, айбланувчи ва фуқаровий жавобгарларга тегишли 1,5 триллион сўмлик 5 минг 144 та мол-мулк судгача бўлган босқичда хатлаб қўйилган. Шундан 516 миллиард сўмлик 525 та мол-мулк ҳозирга қадар хатловда турибди.

Хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун маъмурий

ва жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ҳолатлар белгилаб берилди. Шу жумладан, эндиликда хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдорнинг рухсатисиз кириш учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши мумкин.

Эндиликда мулкдор ёки унинг вакили ўз мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳуқуқни бузишга мутаносиб равишда ва ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасида мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Масалан, мулкдордан унга тегишли буюм асоссиз олиб қўйилганда, ҳуқуқбузарни таъқиб қилиш орқали уни қайтариб олиши, кўчмас мулкка ўзбошимчалик билан кирган шахсни эса жисмоний куч ишлатиб чиқариб юбориши мумкин бўлади, бу ҳолатда мулкдор жавобгарликка тортилмайди.

Турар жойга нисбатан мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Сўнгги 2 ярим йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 минг 954 та даъво аризалари киритилган. Шундан 7 минг 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган. Шу кунга қадар мулкдор ўз турар жойига рўйхатга қўйилган шахсни суд қарорисиз мажбуран рўйхатдан чиқаришга ҳақли эмас эди.

Кўчмас мулк ҳисобини юритишда Торренс тизими жорий этилмоқда. Ушбу тизим 1857 йилда Австралияда Роберт Торренс томонидан жорий этилган бўлиб, давлат кўчмас мулк реестридаги маълумотнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини, унга ишониб ҳаракат қилган шахс кўрган зарарлар қоплаб берилишини кафолатлайди

Ушбу тизимни жорий этиш учун қуйидаги механизмлар белгиланмоқда. 2023 йил 1 январдан “Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” (UZKAD) кўчмас мулкка оид ягона ахборот базаси ҳисобланади.

Кадастр органларининг “Кўчмас мулк-3”, “ArcGIS”, “Davreestr”, “Кўчмас мулк-4” каби дастурларида ва қоғоз шаклида юритилган барча маълумотлар 2023 йил охиригача UZKAD тизимига киритилади.

Бунда тизимдаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги

ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади.

Агар турар жой UZKAD тизимидаги нотўғри маълумотларга ишониб харид қилинган бўлса, 3 йилдан кейин сотиб олувчидан (инсофли эгалловчи) ушбу уйни талаб қилиб олиши мумкин эмас. Дастлабки мулкдорга етказилган зарар давлат томонидан қопланиб, кейинчалик айбдордан ундирилади.

Ҳукумат ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги “снос” жамғармалари Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармаларга (компенсация жамғармалари) айлантирилди.

Аҳоли ва тадбиркорларга етказилган қуйидаги зарарлар компенсация жамғармаларидан тўлаб берилади: давлат органи, мансабдор шахс, хусусан, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари натижасида мулкдорга етказилган, суд қарори билан аниқланган зарар; кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида унга ишониб ҳаракат қилган шахсларга етказилган зарар; турар жой инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида унинг ҳақиқий эгасига етказилган зарар.

Судларда фуқароларга нисбатан мулкий даъволар киритишда давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари сони қисқартирилади. Фуқаролар эса ўз мулкини ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволари бўйича давлат божидан озод қилинади.

Ҳозирда 20 дан ортиқ давлат органлари судларда фуқароларга нисбатан мулкий даъволар киритишда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Сўнгги 2,5 йилда давлат органлари томонидан киритилган даъволарнинг 42 фоизи рад қилинган ёки кўрмасдан қолдирилган.

Эндиликда уларнинг сони қисқартирилиб, имтиёзидан фойдаланган ҳолда етарли асослар бўлмаса ҳам судларга даъволар киритиш ҳолатларига чек қўйилади.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мулкий ҳуқуқларни амалга оширишни мураккаблаштираётган бюрократия ва маъмурий юк қисқарди