Мукофотлар ўз эгаларига топширилди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида жамиятимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидойилик кўрсатаётган ватандошларимиз қатори Бухоро вилояти Вобкент туманининг 130 нафар вакили ҳам давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.
Туман ҳокими Ф.Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тақдирланган бир гуруҳ вобкентликларга юксак мукофотларни тантанали равишда топширди.
[gallery-3668]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА