Янги йил арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам хайрия акцияси ўтказилмоқда.

Жумладан, Нукус шаҳридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган 400 та, Бўзатов туманидаги 50 та оиланинг ҳар бирига 500 минг сўмлик кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилди. Бундан ташқари, Беруний туманидаги Султон Увайс бобо ҳамда «Кечирмас ота» зиёратгоҳларида қурбонлик қилинди ва жонлиқларнинг гўшти етим-есирларга, мазлум ва эҳтиёжманд кишиларга тарқатилди.

Хайрия акцияси бугун ҳам давом этиб, Хўжайли туманидаги «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларига байрам дастурхони ёзилди. Тадбир давомида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 5 та телевизор совға қилинди. Шунингдек, Нукус шаҳридаги 210 та, Кегайли, Нукус, Қонликўл туманларидаги 350 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилага озиқ-овқат маҳсулоти берилди. Элликқалъа туманидаги 3 та, Хўжайли туманидаги 3 та, Қўнғирот туманидаги 2 та Мўйноқ туманидаги 2 та, Амударё ҳамда Қораўзак туманларидаги 1 та зиёратгоҳда қурбонлик қилинмоқда.

–Хайрия акциясининг асосий мақсади, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар аъзоларини, ногиронлиги бўлган шахсларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, уларга кўтаринки кайфият улашишдан иборат, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исломбек Тажетдинов. – Чунки, муҳтож кишиларга ёрдам бериш халқимизга хос азалий қадриятлардан ҳисобланади.

Мазкур акция доирасидаги тадбирлар Оролбӱйи шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

[gallery-605]

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳтожларга кўмаклашиш азалий қадрият