Маълумотларга кўра, Ер юзидан сўнгги 50 йилда ҳайвонларнинг 100 дан ортиқ тури, Марказий Осиёда эса 26 турдаги қушлар, 12 турдаги сут эмизувчилар, жумладан, Турон йўлбарси, Осиё қоплони ва бошқа эндемик турлар бутунлай йўқ бўлиб кетган. Мамлакатимизда ўсимлик дунёсининг 15 мингга яқин, ҳайвонот оламининг 11 мингга яқин хили мавжуд.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “Халқаро биохилма-хилликни сақлаш куни”га бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда мамлакатимизда биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. 

— БМТнинг “Биологик хилма-хиллик тўғрисида”ги Конвенцияси дунёнинг аксарият мамлакатлари томонидан ратификация қилинган. Ўзбекистон 1995 йилдан бошлаб мазкур Конвенцияга қўшилган ва биологик хилма-хилликни сақлаш ва мавжуд муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш ва янгиларини ташкил этишга оид бир қатор мажбуриятларни олган. Ўтган даврда мамлакатимизда соҳага оид кўплаб муҳим қонунлар қабул қилинди. Шунингдек, мамлакатда 2030 йилгача атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда 10 йилга мўлжалланган биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиялари самарали амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони мамлакат умумий майдонининг 14 фоизини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич бундан 5 йил аввал атиги 5,2 фоизни ташкил этар эди. Жумладан, бугунги кунда Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимига 8 та давлат қўриқхоналари, 2 та давлат биосфера резервати, 3 та миллий табиат боғи, 10 та давлат буюртма қўриқхоналари, 6 та табиат ёдгорликлари, 3 та ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш бўйича питомниклар, республика ҳудудидан оқиб ўтувчи 8 та дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари, халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ жойлари рўйхатга киритилган 4 та кўл киради. Ушбу ҳудудларни асраб-авайлаш биохилма-хилликни сақлашга хизмат қилади, — деди Т.Хожаназаров. 

Тадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда сайёрамизда биологик хилма-хилликнинг камайиши кузатилмоқда. Дунёда тобора жадал олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, биологик хилма-хилликни йўқотиш жараёни давом этмоқда. Бу эса аҳоли айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш борасидаги ишларни жадаллаштиришни тақозо этади. 

Муҳокамаларда яшил боғларни кўпайтириш, биохилма-хилликни сақлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар 5,2 фоиздан 14 фоизга етказилди