Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссиясида сайлов қонунчилиги бўйича ҳудудий тренерлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг 4-22 октябрь кунлари участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўтказиладиган қўшимча ўқув-маслаҳат машғулотлари хусусида сўз юритилди.

Йиғилишда таъкидландики, участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини янада оширишга қаратилган мазкур ўқув-маслаҳат машғулотлари “участкабай” ишлаш тизимида, яъни участкама-участка юриш орқали амалга оширилади. Ҳудудий тренерлар сайлов участкаларида комиссия аъзолари билан сайлов қонунчилиги ва амалиёти юзасидан савол-жавоб қилиб, очиқ мулоқотлар ўтказади. Очиқ мулоқот натижасига қараб, зарурат туғилса, тегишли мавзулар бўйича қисқа маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилади. Сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича тайёрланган қўлланмалар, видеоматериаллардан фойдаланган ҳолда маслаҳатлар берилади.

[gallery-4150]

Ўқув-маслаҳат машғулотлари самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги УСКлар ҳудудий тренерлар ўртасида тенг тақсимланади. Қашқадарё вилоятида 1001 та участка сайлов комиссияси борлигини ва ҳудудий тренерлар сони 60 дан ортиқлигини инобатга олсак, бу ҳар бир тренерга 16-17 тадан УСК тўғри келишини англатади. Битта тренер бир кунда 4-5 та УСКда машғулот олиб бориши натижасида сайлов кунига қадар ҳар бир участкада 2-3 мартадан машғулот ўтказиш имкони туғилади.

Йиғилишда машғулотларни сифатли ва самарали ўтказиш учун аҳамият қаратилиши муҳим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўлмас Баратов,  

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳими сифат ва самарадорлик