Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг мувофиқлаштирувчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугунги кунга келиб, коррупция жамият тараққиётига таҳдид солаётган иллат сифатида бутун халқимизни жиддий ташвишга солмоқда. Шу боис, юртимизда коррупциянинг олдини олиш, уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

Хусусан, жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа эканлиги, ҳар бир юртдошимиз ушбу иллатнинг олдини олиш ва бартараф этилишига бефарқ қарамаслиги, бу ишдан четда турмаслиги лозимлиги таъкидланиб, мазкур йўналишда муҳим вазифалар белгиланганди.  

[gallery-23032]

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан бу борада амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.  

– Коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар, тарғибот тадбирлари олиб борилаётганлигига қарамасдан коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ салбий ҳолатлар қайд этилаётганлиги бизни янада фаол ишлашимиз зарурлигини тақозо этади, – дейди Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси, сенатор Ўктамжон Охунов. – Қолаверса, Президентимизнинг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги топшириқлари, белгилаб берган вазифалари, айниқса, биз – ҳудудий кенгаш аъзолари зиммасига катта масъулият юклайди. Шу боис, ҳар бир ҳудуд ва соҳада бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, самарадорлигини ошириш учун бор имкониятларимизни ишга солишимиз лозим.  

Йиғилишда Андижон вилоят коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган иш режаси, шунингдек, Хўжаобод туманини коррупциядан холи ҳудудга айлантириш бўйича йўл харитаси  тасдиқланди.  

Шунингдек, йиғилишда “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этиш”, “Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш”, “Коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил қилиш” сингари қатор йўналишларда кенгаш аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, вазифалар белгиланди.  

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, мазкур йўналишдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳим вазифалар белгилаб олинди