Ўз ишига садоқат ва фидойилик кишига ҳурмат ва эътироф келтиради. Шу маънода қайси касбда бўлмасин, ҳар бир инсон ўз ишининг пухта билимдони бўлмоғи лозим. Мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва ижтимоий ривожланишида муҳим ўрин тутадиган газ тизимида ҳам фидойилар бор.

Азимжон Абдуллаев айнан шу мураккаб ва масъулиятли соҳада фаолият юритаётган фидойилардан. “Янгиқўрғон туман газ” газ таъминоти бўлимида 26 йилдан буён ишлаб, ўзининг катта тажрибаси, касбий маҳорати, садоқати билан касбдошлари орасида ҳурмат қозонган. Ҳозирда туманда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлими етакчи муҳандиси лавозимида ишлаб келмоқда.

– Наманган вилояти газ тизимининг намунали ходимлари қаторида эътироф этиладиганлар бисёр. Улар орасида ўз ўрнига эга бўлган Азимжон Абуллаев учун газчи касби – фақат иш эмас, балки ҳаёт тарзидир. У ҳар доим иш жойида қатъий хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, техника ҳолатини мунтазам назорат қилишга алоҳида эътибор қаратади. Бу эса кўп йиллик иш давомида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга, тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлашга ёрдам берди – дейди “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали масъул ходими Насиба Абдуллаева.

Қолаверса, ёш мутахассисларни тарбиялаш ҳамда уларга ўз тажрибасини ўргатишда ҳам фаол иштирок этаётган Азимжон Абдуллаев учун билимларни авлоддан-авлодга етказиш тармоқнинг барқарор ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади.

Дарҳақиқат, газ соҳасида чорак асрлик тажриба орттирган Азимжон Абдуллаев ўз касбининг ҳақиқий устаси, десак муболаға бўлмайди. Зеро, бундай мутахассислар келажак авлодларга ҳам ўрнак бўлади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳандис ёшларга ўрнак бўлмоқда