Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.

Адабий кечага ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари, талаба ва ўқувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари тўпландилар.  

Байрамона безатилган сарой фойесида Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган суратлар ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил қилинди.  

Тантанали тадбир аввалида  Ўзбекистон халқ шоири  Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.  

Хотира кечасида  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Муҳаммад Юсуф шеърияти Ватан севгисини ўзида мужассам этгани  билан қадрли эканини таъкидлади.  

- Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги шеърият, адабиёт, маърифат байрами сифатида кенг нишонланмоқда, - деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Сана муносабати билан “Муҳаммад Юсуф замондошлари хотирасида” номли китоб чоп этилди. Шоир  шеъриятининг оҳангдорлиги, жозибаси ўзгача эди. Муҳаммад Юсуф ўзини тўкиб, сочиб кетган ижодкор  эди. Биз “Тошкент оқшоми” газетасида бирга ишлагандик. Газетага “Мақсад Яхшиев” номи билан ҳам шеър ёзар эди. Сурхондарёга борганда, “онангиз менинг аямларга ўхшар эканлар” деб кўп айтарди. Унинг шеъриятида оналар, Ватан, меҳнатсевар халқимиз тимсоли устувор эди.  

Адабий анжуманда Ўзбекистон Қаҳрамони, устоз ижодкор, таниқли адабиётшунос Иброҳим Ғафуров сўзга чиқиб шоир ижодининг аҳамияти хусусида сўзлади.  

–  Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари ҳеч кимга малол келмасди, – деди Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров. – Бу шеър унинг оғзидан чиқиши билан одамлар кўнглига етиб борарди. Муҳаммад Юсуф ҳаммани ўзига яқин олар ва барчага бирдек самимий муомалада бўлар эди. Унинг ҳар бир сатрида ўзбекнинг ҳеч қачон синмайдиган қиличининг жаранги  янграйди. Мен баъзан буюк аждодларимизнинг, боболаримиз, момоларимизнинг, халқ қаҳрамонларининг сўзларини эшитмоқчи бўлсам, гўзалликни кўрмоқчи бўлсам, Муҳаммад Юсуф ижодини ўқийман.  Унинг шеърлари халқимиз мулки. Бу шеърият бизнинг инсонлик шаънимизга, номусимиз, оримизга мурожаат этаётган шеърият. Бу шеърият тирик, бизга йўлдош, доим биз билан бирга янграётган шеъриятдир.  

Хотира кечасида айтилганидек, шу кунларда мамлакатимиздаги кўплаб таълим муассасалари, хусусан, ижод мактаблари ва олий ўқув юртларида Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган ижодий учрашув ва шеърият кечалари, адабий анжуманлар ўтказилмоқда. Мазкур хотира кечаси ҳам ана шундай эзгу тадбирларнинг мантиқий давомидир. Зотан, халқимиз доимо Муҳаммад Юсуфни севиб-ардоқлаб, унинг асарларини катта иштиёқ билан мутолаа қилади.  

Тадбир давомида  ёшлар томонидан Муҳаммад Юсуфнинг Ватан ҳақидаги шеърлари ўқилди.  

Таниқли санъаткорлар, ёш ижрочилар, бадиий жамоалар иштирокида  шоир шеърларига  басталанган қўшиқлар янгради.  

 Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаммад Юсуф – барҳаёт шеърият соҳиби