Муҳаммад Сарвар бошчилигидаги делегация Бухорода
Покистон Ислом Республикаси Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар бошчилигидаги делегация аъзоларини Бухоро халқаро аэропортида вилоят ҳокими Ботир Зарипов кутиб олди.
Ташриф давомида Бухоро ва Панжоб вилоятлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилади. Шунингдек, мартабали меҳмонлар Кўҳна ва боқий Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.
[gallery-5656]
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов сурат, ЎзА