Бугунги кунда Ўзбекистон ва Бангладеш муносабатлари янги даврга, сифат жиҳатдан янги босқичга қадам қўймоқда. Икки дўст мамлакат ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганига бу йил 32 йил тўлади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Бангладеш манфаатлари, тақдири муштарак, қувонч ва ташвишни баҳам кўрадиган, тенг ҳуқуқли шериклардир.

Ўзаро савдо-иқтисодий, сармоявий, таълим, маданий-гуманитар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилмоқда.

“Дипломатик ракурс” деб номланган янги лойиҳамизда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари, чет давлатларнинг юртимиздаги ваколатхоналари ва консуллик марказлари фаолияти ҳақида сўз юритиш, шунингдек, дипломатлар билан жонли мулоқотлар, халқаро сиёсий таҳлиллар уюштиришни ният қилганмиз. Дастурнинг илк меҳмони Бангладеш Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Монирул Ислом.

– Ассалому алайкум жаноб элчи. Сиз билан янги лойиҳамизда кўришиб турганимдан мамнунман. Ўзбекистонда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

– Менга Тошкент жуда ёқди. Сабаби, илк бор келганимданоқ, бу ерда ўзимни ўз уйимдагидек ҳис қиляпман. Мамлакатингиз одамлари жуда самимий, меҳмондўст, оқибатли, ёшлари эса илмга чанқоқ. Мен ўзбекларни ўз яқинларимдек қадрлайман, ҳурмат қиламан.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқ ҳақида нима дея оласиз?

– Бизда ўхшашлик жуда кўп. Қадим тарихга эга мамлакатларимизни маданиятлар муштараклиги, дин ўзаро бирлаштириб туради ва янада бир-бирига яқинлаштиради. Бобур ҳинд диёри тахтига келганда Бангладеш Ҳиндистоннинг бир бўлаги эди. Бобурийлар Ҳиндистонда инглизлардан ҳам кўпроқ – 332 йил ҳукмронлик қилган. Шунинг учун ҳам бизнинг тарихий ва маданий яқинлигимиз чуқур илдиз отган. Наврўзни Нобобошо байрамига қиёслаш мумкин. Фақат мавсумий фарқ туфайли биз бу айёмни уч ҳафта кейинроқ – 14 апрелда нишонлаймиз. Нобобошо учинчи бобурий ҳукмдор Акбаршоҳ даврида пайдо бўлган. Акбаршоҳ Бангладешда янги тақвим йилига асос солган. Наврўз ва Нобобошо бир-бирига уйқаш: иккаласида ҳам турли таомлар пиширилади, яқинлар зиёрат қилинади. Тўй маросимларимизда ҳам умумийлик бисёр. Сизларда никоҳдан олдин келиннинг уйига бориб нон синдирилса, бенгаллар ширинлик улашишади.

Муҳими, бугун муносабатларимизни янада ривожлантириш, биргаликда янги тараққиёт дастурларини кенг тадбиқ этиш, турли соҳада ҳамкорлик орқали икки давлат равнақи йўлида ҳаракат қилишимиз лозим.

– Сизнинг Истанбул, Токио ва Нью-Йоркдаги фаолиятингиздан хабардормиз. Ўзбекистон юқоридаги шаҳарлардан фарқ қилади. Тошкентда дастлаб қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

– Бу ерда, деярли, ҳеч қандай қийинчиликка учрамадим. Қарийб тўрт ойдан бери Ўзбекистондаман: бизнес, таълим, маданият, ОAВ ва бошқа кўплаб соҳалар вакиллари бизга ёрдам беряпти. Бунинг учун ҳукуматингизга, меҳмондўст ўзбек халқига алоҳида раҳмат айтаман.

Элчилик масъулиятли вазифа, чунки Ўзбекистонда мен ўз ватаним юзини кўрсатаман. Сиртдан енгил туюлиши мумкин, аммо ўзаро алоқаларни яна бир босқичга кўтариш осон кечмаслиги аниқ.

Аллақачон мамлакатингиз ташқи ишлар идораси билан бирга алоқалар ривожига хизмат қилувчи “Йўл харитаси”ни ишлаб чиққанмиз. Бу ҳужжатда муносабатни қандай мустаҳкамлаш, қайси йўналишларда иш юритиш белгилаб олинган.

Aлбатта, бу йўлда қийинчиликлар бўлиши табиий. Бинобарин, биргаликда ҳаракат қилинса, икки дўст ўлканинг мавқеи юксалади. Демак, мақсадимиз фақат олдинга интилиш.

– Юртимиз очиқлик ва ошкоралик йўлида “Янги Ўзбекистон”га айланиш мақсадини кўзлаган. Сизнингча, “Янги Ўзбекистон” қандай бўлиши керак?

– Ўзбекистон тинчликсевар давлат, халқаро майдонда ошкора, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат олиб бормоқда. Aйниқса, мамлакатга Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайлангандан кейин Ўзбекистон сиёсатида очиқлик даражаси кучайди. Хориждан инвестиция киритиш осонлашди. Бошқа давлатлар, айниқса, халқаро молиявий ташкилотлар билан алоқа мустаҳкамланди.

Мирзиёев давлат амалдорлари халққа яқинлашиши, халқни ҳурмат қилишини истади. Бу жараёнда давлат амалдорлари халқни бошқариши эмас, балки элга хизмат қилиши зарурлиги назарда тутилган.

Ўзбекистон Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон билан муносабатда муваффақиятли иш юритмоқда. Табиийки, Афғонистонга алоҳида аҳамият берилмоқда. Қўшни давлатлар билан яқинлик янгича ташқи сиёсатнинг бир қисмига айланди.

Мирзиёев демократик, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказиш орқали том маънода мамлакатни замонавий давлатга айлантирмоқда. Ўзбекистон бугун юксак мақсадлар сари ғоят қатъият билан олға одимламоқда. Жумладан, Бангладеш билан яқин дўстлик ислоҳотлар даврида янада ривожланиши учун барча имконият мавжуд.

– Бангладеш ташқи сиёсатида Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг ўрни қандай? Мамлакатимиз минтақада етакчи бўла оладими?

– Бангладеш ташқи сиёсатида Ўзбекистон алоҳида аҳамиятга эга. Сабаби, юқорида таъкидлаганимдек, бизни умумий тарих, дин ва маданият уйғунлиги боғлаб туради.

Тўғри, биз Марказий Осиё давлатлари билан барча соҳаларда кенг қамровли лойиҳаларни йўлга қўйганмиз. Фақат, энди натижа ҳам барча томонларни қониқтириши лозим. Савдо-инвестициявий, гуманитар, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги самарали ҳамкорлик давлатларимиз учун бирдек манфаатли бўлмоғи шарт.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлардан фарқли жиҳати шундаки, юртингиз фуқароларининг муштарак мақсади Янги Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига қаратилган. Худди шундай, Бангладешда ҳам турли этник гуруҳлар, диний жамоалар, ҳар хил тил вакиллари ўртасида ҳеч қандай тафовут бўлмаслиги белгилаб қўйилган. Сизнинг ва бизнинг мамлакатимиз эркинликни кафолатлайдиган демократик мамлакатлар сирасига киради. Ҳамма учун тенглик ва ҳурмат ягона омил бўлиб, Ўзбекистон учун ҳам, Бангладеш учун ҳам кучли нуқтадир.

Яна шуни айтишим керак, бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчи ўринни эгаллаб турибди. Буни етарлича жабҳаларда кўриш мумкин. Ўзбекистон тинч ва барқарор, барча қўшнилари билан иноқ. Ахир, дўстлик ва ҳамкорлик минтақадаги барча халқларга манфаат келтиради.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги ташқи савдода экспорт ва импорт кўламини кенгайтиришда қайси омиллар муҳим, деб ўйлайсиз?

– Яқинда берилган маълумотга кўра, 2023 йил Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилга нисбатан 23,9 фоиз ошиб, 62,5 миллиард долларга етган. Шундан 24,4 миллиард долларини экспорт, 38,1 миллиард долларини эса импорт ташкил этган. Бошқача айтганда, бир йил давомида экспорт 23,8, импорт 24 фоиз ўсган. Бу ажойиб кўрсаткич.

Умуман, алоқалар ривожида иқтисодиёт асосий нуқта ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар икки томонга инвестиция киритиш, хорижий сармоядорларни кўпроқ жалб қилиш, харидоргир сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш зарурати кучли.

Яқинда Бангладеш Савдо вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриши, ушбу муҳим сафар давомида давлат расмийлари, ишбилармонлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Мақсад Бангладеш – Ўзбекистон савдо алоқаларини янада юксалтириш, кўпроқ ижобий натижага эришиш.

Aйни пайтдаги ҳисоботга кўра, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 27 миллион долларга тенг. Бу етарли эмас. Турли соҳаларга инвестиция жалб этиш орқали айни кўрсаткични 100 миллион долларга етказишни мақсад қилганмиз.

Фармацевтика, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, ҳаво транспорти, логистика бўйича шерикликни ривожлантиришимиз керак. Aйниқса, туризм соҳаси алоҳида аҳамиятга эга.

Буюк сиймолар – Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳовуддин Нақшбанд, Aмир Темур, Aл Беруний, Ибн Сино таърифи бангладешликлар орасида ҳам жуда машҳур.

Бангладешнинг ҳам жуда кўп тарихий, туристик жойлари бор. Масалан, “Cox's Bazar Beach”, “Ratargul Swamp forest”, “Sonargaon”, “Ahsan Manzil”, “Lalbag fort”, “Rangamati” каби масканлар ўзбекистонликларда ўзгача таассурот қолдириши мумкин.

– Бангладешда бенгал тилига муносабат қандай? Она тилини унутиб қўйиш, инглиз тилига тақлид қилиш ҳолатлари учрамайдими?

– Бангладешликлар мактабдан бошлаб университетгача бенгал тилида таълим олади. Бу тизим назорати доимий эътиборда. Она тилимизни сақлаб қолиш учун 1952 йил қанчадан-қанча ватандошларимиз қурбон бўлишди, ахир?!

Юртимизда бенгал тилида гаплашадиган 180 миллион аҳолидан ташқари, Ҳиндистон ва бошқа қўшни давлатларда бенгал тилини тушунадиган, шу тилда сўзлашадиганлар кўп. Қисқаси, Ҳиндистонда 120 миллион, дунё бўйлаб эса 300 миллиондан кўп одам бенгал тилида гаплашади.

Нью-Йорк ва Лондонда бенгал тилида фаолият кўрсатадиган телеканаллар бор. Бу муассасаларни бангладешликлар бошқаради.

Фуқароларимиз инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўрганадилар. Чет эл компаниялари, элчихоналарда ишлашни хоҳловчилар, чет элда олий маълумот олмоқчи бўлганлар ёки мигрантлар эҳтиёжига қараб инглиз тилини ўзлаштиришади.

Инглиз тили – бенгал тили ривожи йўлида тўсиқ эмас, балки ёрдамчи вазифасини ўтайди. Масалан, информатика, дастурлаш илмини эгаллаш учун инглиз тилини ўрганиш талаб этилар, аммо кундалик турмуш, иш ва шахсий ҳаётда, адабиёт ва маданият соҳаларида бенгал тилидан фойдаланилади.

– Ўзбекистон ва Бангладеш ҳамкорлиги истиқболини қандай кўрасиз?

– Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатнинг келажаги порлоқ. Яқинда Бангладешда парламент сайлови ўтказилди ва унда Шайх Ҳасина хоним яна Бош вазир этиб сайланди.

Биласизми, юртингизда кенг йўлга қўйилган “Ўзбекистон-2030” стратегиясига ўхшаш ислоҳотлар дастури бизда ҳам мавжуд – “Бангладеш – 2031. Мамлакат истиқболи”.

Ҳар икки мамлакат тараққиётида бундай ҳужжатлар дастуриламал вазифасини ўтайди.

Бангладеш барча мамлакатлар билан ҳамкорликка тайёр. Демак, Ўзбекистон билан ҳам алоқалар юқори чўққига кўтарилишидан умидвормиз.

– Суҳбатимиз сўнгида сайтимиз ўқувчиларига тилакларингиз...

– Мен Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг барча ўқувчилари ва томошабинларига эзгу тилакларимни йўллайман. Мамлакатингиз оммавий ахборот воситаларида ёшлар фаол ишлаётганини кўриб, хурсанд бўлдим.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Nbc7MBeikIQ?si=6tncoEfmSvSYiJDr" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Биласизми, менга ўзбек оммавий ахборот воситаларидаги, худди иккаламизнинг суҳбатимизга ўхшаш кўтаринки руҳдаги, жонли мулоқотлар ёқади. Айни пайт Бангладеш Миллий ахборот агентлиги (Bangladesh Sangbad Sangstha) ва ЎзА ўртасида ўзаро Англашув меморандуми лойиҳаси тайёрланяпти. Ўйлайманки, ахборот алмашиш соҳасидаги ҳамкорлигимиз истиқболи ҳам порлоқ. Зеро, бугунги кунда холис, ишончли ахборотга эга бўлиш жуда муҳим. Фурсатдан фойдаланиб, юртингиздаги барча ОАВ ходимларига яна бир бор ўзимнинг энг самимий тилакларимни билдириб қоламан.

– Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

– Раҳмат!

ЎзА мухбири Ўткир Алимов суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаммад Монирул Ислом: Ўзбекистон юксак мақсадлар сари қатъият билан олға бормоқда (+видео)