Ватанимиз тарихидаги 9 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни

892 йил (бундан 1133 йил олдин) – ҳадис илмининг сарвари Абу Муҳаммад Термизий ўз она юрти, Шеробод шаҳридан олти километр узоқликда жойлашган Буғ қишлоғида вафот этди ва шу ерга дафн этилди. Алломанинг вафотидан сўнг қабри устига муҳташам мақбара қурилган. 

Имом Термизий ўз илмий сафарларини, тахминан, 849 йиллардан бошлаган. Хуросон, Ҳижоз ва Ироқда бўлган. Имом Термизийнинг барча асарларида уларнинг илмидан фойдаланган умумий устозлари сони 224 нафар. Манбаларда “Катта тўплам”, “Пайғамбарлик сийратлари ва танланган шахс хусусиятлари”, “Ҳадис илмининг нозик жиҳатларига тегишли катта китоб”, “Исмлар ва кунялар”, “Тарих”, “Тафсир” каби 11 та асар Имом Термизий қаламига мансублиги қайд этилади. Олимнинг “Катта тўплам” (“Ал-Жомеъ”) асари ислом дунёсида ёзилиш услуби жиҳатидан янги бўлган ва кейинчалик унга бошқа олимлар эргашган.

Имом Термизий умрининг аксариятини Имом Бухорийга шогирдлиқда ўтказган ҳадис толибларидан биридир. Ҳатто баъзи муҳаддислар у кишини “Имом Бухорийнинг ўринбосари (вориси)” деб ҳам аташган. Баъзи тарихчиларнинг қайд этишларича, Имом Термизий Аллоҳдан ғоятда тақво қилгани боисидан серйиғи бўлган ва айнан шунинг учун ҳам кўзлари ожиз бўлиб қолган. Аммо айрим тарихчилар буни инкор қилиб: “У киши туғма ожиз бўлганлар”, – деб қайд этишади.

1404 йил (бундан 621 йил олдин) – Соҳибқирон саройига ташриф буюрган испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг қайд этишича, Амир Темур невараларидан бирини уйлантириш учун уюштирган тўйга элчиларни ҳам таклиф этади. Тўй сон-саноқсиз чодирлар тикилган беҳад ҳашамдор саропардада берилади. Тўйда Амир Темурнинг суюкли рафикаси Сарой Мулкхоним, келини Хонзода Бегим ва бошқа эътиборли аёллар, ясовуллар ва бошқа кишилар ҳам иштирок этадилар.

Шу куни Амир Темур ўзи қарийб етти йил олдин Самарқандга доруға қилиб қолдирган, шу давр мобайнида ўз лавозимини суиистеъмол қилган доруғани дорга осишга буюради. Подшоҳнинг жуда катта ишончини қозонган, шундай юксак мавқега эга шахс устидан чиқарилган бундай ҳукмдан бутун салтанат ларзага тушади.

Бундан ташқари, ўзи йўқлигида гўштнинг нархини ошириб сотган бир қанча қассобларни ҳам жазолашни буюради. Шунингдек, молларга ошиқча нарх қўйиб сотишда айбланган кафшдўз, этикдўз ва бошқа бир қанча ҳунармандларнинг маблағларидан бир қисмини мусодара қилишни топширади.

1826 йил (бундан 199 йил олдин) – Амир Ҳайдар вафот этганидан сўнг Бухоро амирлиги тахтига тўнғич фарзанд ва валиаҳд сифатида васиятга биноан Ҳусайн Тўра ўтирди. У Амир Ҳусайн номи билан бор-йўғи 78 кун амирлик қилди. Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабовнинг қайд этишича, Унинг амирлик даври 1826 йил 9 октябрдан ўша йилнинг 22 декабригача давом этган. Амир Ҳусайн Бухоро тахтига ўтирган бешинчи манғит амири ҳисобланади. 

Мулла Олим Махдум Ҳожи ўзининг “Тарихи Туркистон” асарида Амир Ҳусайн шахсиятини кейинчалик қуйидагича баҳолаган эди: “Амир Ҳусайн шужоъ ва соҳибҳиммат, ғоят сахий ва закий аттабъ, фозил ва оқил фаҳим ва сиёҳдўст, мусофирнавоз ва раъиятпарвар ва жаммасъул кутуб эди”. 

Саройдаги айрим нуфузли амалдорларга Амир Ҳусайнинг бундай фазилатлари ёқмаган ва уни тахтдан четлаштиришга интилишган. Бухоро ҳукмдори Амир Ҳусайн 1826 йил 22 декбрда Бухоро шаҳрида заҳарланиш натижасида вафот этган.

1852 йил (бундан 173 йил олдин) – Қурбон ҳайити куни эрталаб Қўқон хони Худоёрхон салом қабул қилаётган пайтда Тошкентдан чақирилган қўшин билан қипчоқлар қирғини уюштирилди. 

1916 йил (бундан 109 йил олдин) – Қўқон шаҳрида таниқли жадид Обиджон Маҳмудов хонадонида “Ғайрат” жамияти нашри афкорини ташкил этиш, хусусий босмахона масалаларини ҳал қилиш учун навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Нашр учун Қўқоннинг маҳаллий бойлари маблағ ажратишларини билдирдилар. Обиджон Маҳмудов бу борада фаоллардан ҳисобланган.

1937 йил (бундан 88 йил олдин) – Тошкентда маърифатпарвар ва жамоат арбоби Саидносир Миржалилов (таваллуди 1884 йил) отиб ташланди. У – Зарифа Саидносированинг отаси. Германияга ўқишга юборилган талабаларни нафақа билан таъминлаган ва уларга моддий ёрдам кўрсатган.

1968 йил (бундан 57 йил олдин) – Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитаси “Ўзбекистон ёзувчилар жамоасининг ўз матбуот органларига раҳбарлиги тўғрисида” қарор қабул қилди. Унда “Шарқ юлдузи”, “Звезда Востока” журналлари ва “Ўзбекистон маданияти” газетасининг фаолияти қаттик танқид остига олинди.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисм ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2002 йил (бундан 23 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атоқли ўзбек шоири академик Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “         Навоий вилоятининг Нурота туманидаги “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасини комплекс реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаддислар томонидан Имом Бухорийнинг вориси деб улуғланган ҳадисшунос алломани биласизми?