Украина ва Польша муносабатига кўз теккандек. Гарчи икки давлат алоқалари тарихан силлиқ кечмагани маълум бўлса-да, кейинги йилларда эски совуқчилик унутилиб, украинлар ва поляклар ўртасидаги адоват ўрнини яқин қўшничилик, дўстлик эгаллай бошлаганидан кўпчилик хабардор эди. Украина ҳудудидаги уруш эса бу давлатларни, қайсидир маънода, жипслаштирди, дейиш ҳам мумкин.

Негадир, яқиндан бу илиқ муносабатга дарз кета бошлади. Владимир Зеленский Варшавани Киевга етарли ёрдам кўрсатмаётганликда айблаб, зимдан хафа бўлиб юрган эди. Краков аэропортида украиналик таниқли боксчи Александр Усик ҳибсга олиниши оловга ёғ пуркагандек бўлди. Шу баҳона Зеленский ичида сақлаб юрган барча гина-гудратини тўкиб-сочди. Унинг Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский билан суҳбатига гувоҳ бўлганлар “мулоқот ниҳоятда кескин ўтгани, ҳатто суҳбатдошлар жанжаллашишга ҳам боришгани”ни айтишган.  

Зеленский Киевдаги йиғилишда Польшани Украина осмонидаги Россия ракеталарини уриб тушириш ва Киевга кўпроқ ҳарбий техника ажратишга чақирган. Қолаверса, у уруш бошиданоқ Варшавани Европа Иттифоқига қўшилиш масаласида Украинани етарли қўлламаётганликда айблаб келади. Қайд этилишича, Варшава Украина раҳбарининг бундай мулоқот услубидан ҳайратда.  

Сикорский, ўз навбатида, Зеленскийга вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилган ва мисол тариқасида Польша ЕИга қўшилиши учун бир неча ўн йил керак бўлганини айтган. Шунингдек, Зеленский идораси томонидан таклиф қилинган муддат етарлимаслигини тушунтиришга уринган. Уриб туширилишни талаб қилинган ракета ва учувчисиз учоқлар билан боғлиқ эътирозга жавобан эса НАТО қарорисиз бу ишни амалга ошириш, шунингдек Киевни қўшимча қурол билан таъминлаш мумкин эмаслигини билдирган. Таъкидланишича, бу Варшава ва НАТО бўйича иттифоқчиларни Россия Федерацияси билан тўғридан-тўғри тўқнашувга тортади.  

Шунингдек, Польша ташқи ишлар вазири суҳбат давомида “Волин фожиаси” мавзусини кўтариб, қурбонларни эксгумация қилиш орқали фожиа қурбонлари шахсини аниқлаш ва марҳумларни муносиб дафн этишга чақирган. Зеленский бу талабни, гўёки, эътиборсиз қолдирган.  

Маълумки, Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳозирги Ғарбий Украина ерларига кўчирилган поляклар оммавий қирғин қилинган. Воқеа кейинчалик “Волин фожиаси” номи билан тарихга кирди. Сикорскийнинг Зеленскийга мурожааатида шу фожиа тилга олинди. Аслида, айни масалада икки давлат раҳбарлари бир қарорга келиб, келишиб олишган. Фақат сўнгги воқеалар ушбу масала ҳал қилинишини орқага сурган бўлса, ажабмас.  

Айримлар Киевга Сикорскийнинг Украинага оид бир неча шов-шувли баёноти ёқмаган, дейишади. Бир ҳафтача олдин Польша ташқи сиёсат идораси етакчиси Варшава қўшни давлатни ҳимоя қилишни истамаслиги ҳақида гапирган. Аниқроғи Украина ҳукумати сафарбарлик тўғрисидаги қонунни эртароқ қабул қилмаганини қоралаган ва Польшада украиналик эркаклар кўплигидан ҳайратда эканини яширмаган. Бундан ташқари 1942-1943 йиллари Ғарбий Украинада содир этилган “Волин фожиаси” туфайли Киевни кескин чора кўрмаётганликда айблаган. Варшава ва Киев бу мавзуда муросага келишга бир неча бор уриниб кўрди. Афсуски, томонлар учун оғриқли бу тарихий масала вақти-вақти билан сиёсатчилар ўртасида оммавий муҳокамага айланадиган мавзуга айланди, холос.  

Хусусан, юқорида айтганимиздек, Варшава талаби билан “Волин фожиаси” қурбонлари шахсини аниқлаш ва марҳумларни муносиб дафн этиш масаласи кўтарилган. Беш йил аввал Украина раҳбари жасадларни эксгумация қилишга қўйилган мораторийни бекор қилишга сўз берган, бироқ бу ваъда ҳали бажарилгани йўқ.  

Усик Краковда ушланиши ҳақидаги хабар вазиятни янада мураккаблаштирди. Польша оммавий ахборот воситалари у Испанияга учадиган самолётга чиқишда муаммога дуч келган ёзган. Бир неча соат ўтгач, маҳбус озод этилгани маълум бўлди ва боксчи воқеани “тушунмовчилик” сифатида қабул қилди. Кейинроқ Зеленский вазиятга шахсан изоҳ берди.  

Хусусан, Президент чемпионга нисбатан бундай муносабатдан ғазабланган. Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳам спортчига нисбатан ҳаракатни “нотўғри ва номақбул” деди.  

Яқинда Варшава университети ҳамда Иқтисодиёт ва гуманитар фанлар академияси жамоатчилик фикрини билиш учун сўров ўтказди: маълум бўлишича, кўпчилик поляклар Украинадаги урушдан чарчаган.  

Польшалик сиёсатшунос Витольд Юраш фикрича, мамлакат ТИВ раҳбарининг Зеленский билан учрашувидаги вазият Варшаванинг Киев билан муносабати инқирозга юз тутаётганидан далолат.  

–Украина раҳбари хатти-ҳаракатининг сабаби оддий, – дейди эксперт. – Зеленский Польша Россия томонидан жиддий таҳдидга дуч келиши мумкинлигини билади. Шунинг учун ҳам украиналикларга ёрдам бериш орқали Варшава, аслида, фақат ўзига ёрдам беради, деб ишонади.   

Мутахассис таъкидлашича, ТИВ раҳбари Президентга Польша НАТО аъзоси сифатида бугунги вазиятга алоҳида давлат сифатида, яъни мустақил фикр билдира олмаслигини тушунтиришга уринган.  

– Муаммо шундаки, польшалик экспертлар буни украиналик сиёсатчиларга тушунтиришга уринмаяпти, –дейди таҳлилчи. – Менимча, Украина билан кун сайин ёмонлашаётган муносабат учун жавобгарлик кўпроқ уларнинг зиммасида. Ҳозир юзага келган вазият муаммони шериклик руҳида ҳал қилиш имкониятини ҳам йўқа чиқариши мумкин. Афсус...

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zPu_4TnWk4o" title="Muhabbatdan nafratgacha bir qadam(mi?)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаббатдан нафратгача бир қадам(ми?) (+видео)