Муборакда маънавият маскани иш бошлади
Қашқадарё вилояти Муборак туманида замонавий бинода қад ростлаган маънавият ва маърифат маскани фаолият бошлади.
Бинонинг тантанали очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова ва бошқалар иштирок этиб, мамлакатимизда маънавият ва маърифат соҳасига қаратилаётган эътибор, ушбу маскан ёшларнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.




Таъкидлаш лозимки, Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида тумандаги фойдаланилмаётган бўш турган бинода маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган ушбу масканда раҳбар ва мутахассис хоналари, кутубхона, йиғилишлар зали ташкил этилиб, туман бўлинмаси ихтиёрига берилди. Бу ерда шунингдек, Қашқадарёдан биринчи бўлиб Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган Бўрон Рўзиев, Қобил Мўминов фаолияти акс этган бурчак ҳам ташкил этилади.
Маълумот ўрнида Қашқадарё вилоятида маънавият ва маърифат масканлари сони 10 тага етди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.