Муборак ойда савобли амаллар кўпаймоқда
Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиш керак, деган гап бор халқимизда. Айниқса, муборак рамозон ойларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам қўлини чўзиш, моддий рағбатлантириш каби савобли амаллар янада кўпаймоқда.
Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти Муборак тумани бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Куни кеча туман ҳокими бошчилигида туманнинг А.Навоий МФЙда яшовчи эҳтиёжманд оилалар Гулчеҳра Сафарова ва Темиргул Ёқубова хонадонига борилиб, улардан ҳол-аҳвол сўралди. Озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси эҳсон қилинди.
Бу каби хайрли амаллар бошқа маҳалларда ҳам амалга оширилмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА.