Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Парвоз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан электр таъминоти билан боғлиқ муаммо юзасидан мурожаат тушган.
Мурожаат асосида ЎзЛиДеПдан Хўжайли туман Кенгаши депутати Айбек Таджимуратов муаммони жойига чиқиб, маҳалла раиси билан суҳбат ўтказилди ва қўшимча маълумотлар олинди. Шунингдек, трансформаторнинг ҳолати тегишли мутахассислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, трансформатор эскиргани ва мавжуд қуввати аҳоли эҳтиёжини тўлиқ қопламаслиги аниқланди.
Муаммони ҳал этиш мақсадида депутат томонидан Хўжайли тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи номига депутатлик сўрови юборилди. Унда мазкур трансформаторни янгилаш учун зарур бўлган маблағни “Инфраструктура ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси ҳисобидан ажратиш масаласида амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.
Айни пайтда ушбу масала депутат назоратига олинган бўлиб, аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш бўйича амалий чора кўрилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.