Наманганда қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вилоят штаби томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов аномал совуқ сабабли вужудга келаётган муаммо ва қийинчиликларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берди.

Масъул идоралар мутасаддилари, газ, электр, сув таъминоти корхоналари мутахассисларидан иборат вилоят тезкор штаби аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва юзага келаётган муаммоларни ўз ўрнида бартараф этиш учун ташкил этилган. Кунда икки марта вазият муҳокама қилинади. Штаб телефон рақамига ҳар куни ўртача 100-150 та мурожаат келиб, уларни ҳал қилиш чоралари кўриляпти. Ўз вақтида ҳал этилмаган муаммо учун тегишли раҳбар жавоб беради.

[gallery-10314]

Совуқ ҳарорат табиий газ истеъмолининг кескин ортиб, марказий тармоқларда босимнинг пасайиб кетиши билан мураккаб вазиятларни юзага келтирди. Табиий газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш мақсадида йирик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналари, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида муайян чекловлар жорий қилинди. Бунинг натижасида тежалган 42 фоиз зангори ёқилғини хонадонларни иситишга йўналтириш имконияти яратилди. Бундан ташқари аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда ҳам етарли захиралар яратилган. Бу борада белгиланган режа жадвали асосида ҳудудларга “маҳаллабай” тизими асосида суюқ газ ўз вақтида таъминланмоқда.

Электр тармоқларида ҳам трансформатор қурилмаларининг зўриқиб ишлаши оқибатида юзага келаётган муаммо ва қийинчиликларнинг олдини олиш мақсадида икки юздан зиёд улгуржи истеъмолчи, кўчаларни ёритиш, электрон реклама ва безак чироқларидан фойдаланишда жорий қилинган вақтинчалик чекловлар натижасида бир кеча-кундузда тежалаётган 4 миллион кв/соат электр энергияси ҳам аҳолига берилмоқда. Барча шаҳар ва туманларда электр таъминоти тизимидаги аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш учун зарур имкониятлар яратилган.

Таъкидланганидек, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига узлуксиз кўмир етказиб берилмоқда. Режадаги 130 минг тонна ўрнига 152 минг тонна кўмир захираси яратилган ва ҳар куни вилоятга 20-25 вагон кўмир келтирилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларни совуқ мавсумда ижтимоий муҳофазалаш мақсадида вилоят бўйича 7800 дан ортиқ хонадоннинг ҳар бирига 300 килограммдан ёқилғи бепул тарқатилди.

Наманган вилояти ҳудудида жойлашган, қолаверса водий вилоятларини пойтахтимиз билан боғловчи катта магистрал йўл – Қамчиқ довонидаги вазият ҳам вилоят штаби назаридан четда қолаётгани йўқ. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ҳамда “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан довонда транспорт воситаларининг бир маромдаги ҳаракатини таъминлашга эътибор қаратилиб, йўллар қор ва музлардан тозаланмоқда.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар тезкор штабда ҳал қилинмоқда