Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Наманган шаҳрида республика мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2025 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг дастлабки саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Вилоят марказидаги 15-сонли умумтаълим мактабида 150 ўринли жойда малака тоифасига эга бўлиш истагини билдирган 321 нафар талабгор тўрт навбат асосида синовларда иштирок этди. Имтиҳон “test.uzedu.uz” платформаси орқали, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган хоналарда ўтказилиб, жараёнлар онлайн тарзда, кузатув камералари орқали ёзиб олинди. 

Икки босқичдан иборат бўлган синовнинг дастлабкисида муаллимлар дарс берадиган бошланғич таълимдан умумтаълим фанларигача бўлган бешта йўналиш бўйича билим даражасини баҳолаш учун 40 та тест топширди. Ажратилган 100 дақиқа вақт давомида 80 фоиз ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар кейинги босқичга йўл олади. Унда касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади ва унинг натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 107 нафар педагог кадрга базавий ҳисоблашнинг 5,5 баробари миқдорида, яъни 6,5 миллион сўмдан ҳар ойлик устама тўланади. 

– Маориф соҳасида 25 йиллик иш тажрибасига эга педагог сифатида айтишим керак, бугун муаллим меҳнати қадрланадиган замон. Президентимиз ўз устида ишлаган, юқори мақсадлар сари интилган устозларни қўлламоқда. Ўтган ўқув йилида ўқувчиларимнинг фан олимпиадалари ва кўрик-танловлардаги ютуқлари ҳамда олий таълим муассасаларига қамровнинг ошгани натижасида вазир устамасига эга бўлиб, йил давомида минг долларга тенг миқдорда иш ҳақига эга бўлдим. Ҳар бир муаллим таълим сифатини ошириш, шогирдларига чуқур билим бериши учун мунтазам равишда касбий маҳорати устида тинимсиз меҳнат қилиши керак. Шу маънода, бу йил ҳам шогирдларимнинг давомли зафарлари туфайли танловда қатнашишга тавсия этилдим, – дейди Тўрақўрғон туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабининг ҳуқуқ-тарбия фани ўқитувчиси Мукамбар Йўлдошева. 

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг педагогларнинг билим ҳамда малакаларини баҳолашни ташкил этиш шўъбаси бош услубчиси Носиржон Тўхтаназаровнинг маълум қилишича, ўтган 2024 йил давомида худди шундай имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган 68 нафар муаллим вазир жамғармасига эга бўлиб, уларга жами 3 миллиард 366 миллион сўм устама пуллари тўлаб берилган. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаллимлар синовдан ўтди