Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги Алишер Навоий маҳалласида “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида умумий лойиҳа қиймати 2,9 миллиард сўм бўлган 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар, ёш авлодни вояга етказиш ва улар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз борди. “TRIUMVERAT” МЧЖ томонидан бунёд этилган мазкур мактабгача таълим ташкилотида 30 нафар “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турган хотин-қизлар, ёш мутахассис битирувчиларнинг бандлиги таъминланди.

Тадбирда қурувчиларга миллий тўнлар кийдирилиб, болажонларга совғалар улашилди.

Бугунги кунда шаҳарда 3-7 ёшли болалар сони 7255 нафарни ташкил этиб, 20 та давлат, 18 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда. Болажонларнинг 97,7 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган бўлиб, йил якунига қадар бу кўрсаткич 100 фоизга етказилиши режалаштирилган.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МТТга қамров юз фоизга етказилади