Саёҳат манзиллари

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали меҳнат жамоаси ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида Мўйноқ туманига саёҳат қилди.  

Филиал жамоаси Нукус халқаро аэропортидан йўловчи рейс билан Мўйноққа парвозни амалга оширди.  

Дастлабки манзил очиқ осмон остидаги кемалар музейи мажмуаси бўлди. “Кемалар қабристони”даги 15 га яқин занглаган кемалар кўргазмаси Орол фожиасини чин маънода тасвирлаб беради.  

Туманга ташриф буюрадиган кўплаб сайёҳларда қайноқ таассуротларни қолдирадиган ушбу манзилдан сўнг, филиал жамоаси  ўтмиш ва тарихни акс эттирувчи Орол денгизи тарихи музейидаги экспонатлар билан яқиндан танишди.  Музей ходимлари денгиз тарихи ва мавжуд экспонатлар ҳақида қизиқарли маълумот берди. Саёҳатчилар Орол денгизи тарихига оид ҳужжатли фильмни томоша қилди.  

– Мўйноқ бўйлаб саёҳатимиз давомида бу ердаги диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишиб, унутилмас таассуротга эга бўлдик, – дейди  факультет декани А.Қаниязов. – Қолаверса, Нукусдан Мўйноққа илк парвозни амалга оширганимиз ҳам бизга ёрқин хотираларни туҳфа қилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўйноққа саёҳат